Хитой миллий хавфсизлик вазири: бирёқлама сиёсатлар Халқаро миқёсидаги хавфсизликка зарба бермоқда
(last modified Wed, 18 Dec 2019 09:55:07 GMT )
декабр 18, 2019 14:55 Asia/Tashkent
  • Хитой миллий хавфсизлик вазири:  бирёқлама сиёсатлар Халқаро миқёсидаги хавфсизликка зарба бермоқда

Хитой миллий хавфсизлик вазири бугунги кунда Афғонистон мамлакатини мустақиллик, хавфсизлик ва ривожланишга эҳтиёж сезаётганини таъкидлаб, зўравонлик ва бирёқлама сиёсатлар Халқаро миқёсидаги хавфсизликнинг бугунги энг муҳим муаммоларидандир деб қўшимча қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Хитой миллий хавфсизлик вазири China Wong China Теҳронда ўтказилаётган " Минтақавий хавфсизлик музокараларининг иккинчи конференцияси" да сўзлаган нутқида, Афғонистон давлатини тинчликка эриша олиш учун ички ва ташқи муҳим муаммоларга дучор бўлганига тўхталиб,  Афғонистондаги хавфсизлик муаммолар жуда мураккаб бўлиб, сиёсий, ҳарбий маданий ижтимой ва иқтисодий масалалардан иборат деб изоҳлади.

Хитой миллий хавфсизлик вазири мустақиллик, хавфсизик ва ривожланишни Афғонистон давлатини бугунги эҳтиёжлари эканлигига ишора қилиб,  Афғонистон мамлакати  Осиё юраги бўлиб, Европа ва Осиё цивилизацияларни бир-бирига боғлайди. Бу мамлакатда изчил хавфсизликни ўрнатиш учун кўптомонлама ривожланиш ва  тараққиётига алоҳида эътибор қаратиши лозим деб аниқлик киритди.

China Wong China ўз сўзларида  афғонлараро музокаралар,  Афғонистонда хорижий мамлакатлар аралашиши ва иштирокини тўхтатилиши бу мамлакатни изчил ва кенг қамровли тинчликка эришатолиш учун зарурий масалалардан ҳисобланади деб қайд эди.

Эрон ислом жумҳуриятининг миллий хавфсизик бўйича олий кенгаши котиблиги ташаббуси ва мезбонлиги билан ўтказилаётган бир кунлик бу йиғилиш Афғонистон ва терроризмнинг турли хилларига кўптомоналама қарши кураш олиб бориш мавзусига бағишланган.