декабр 18, 2019 16:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари: Афғонистонда тинчликни ўрнатиш глобал мавзудир

Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Афғонистонда терроризмни кенгайиб боришини олдини олиш зарурлигини таъкидлаб, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни тиклашни гобал мавзу эканлигини қўшимча қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Ўзбекистон миллий хавфсизлик  кенгаши котиби ўринбосари Бобуршо Яъқубов  Теҳронда Афғонистон мавзусида ўтказилаётган " Минтақавий хавфсизлик музокаралар конференциясининг иккинчи йиғилиши" да  бу йиғилишдаги аъзо мамлакатлар  минтақа хавфсизлиги борасида муштарак позицияга эгалар ва хавфсизлик муаммоларни камайтириш учун мавжуд имкониятдан фойдаланиши мумкин деб айтди.

У  Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатилиши  Марказий Осиё, Ўрта Шарқ ҳамда узоқ Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамланишига сабаб  бўлишига ишора қилиб,  Ўзбекистон давлати   Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш  мақсадидаги минтақавий ҳамкорликларда қатнашишга тайёрдир деб изоҳлади.

Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари шунингдек Афғонистондаги терроризмни кенгайиб боришини олдини олишни зарурий бир амр эканлигини баён этди.

У Афғонистода тинчлик ва хавфсизликни яратишда бу мамлакат тараққиёти ва зарар кўрган иқтисод системасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига тўхталиб,  Афғонистонда иш жой яратиш учун минтақа мамлакатларининг сармоя киритиши  бу мамлакатдаги иқтисодий ривожланишига ёрдам кўрсатишнинг биринчи қадами бўлиши мумкин деб аниқлик киритди.

Бобуршоҳ Яъқубов  Халқаро экстремизни  бутун жаҳон тинчлиги ва хавфсизлиги учун жиддий хатар эканлигини таъкидлаб,  айрим  давлатлар  терроризмга қарши курашда иккиёқлама сиёсатлар олиб боришни маъқуллашмоқда, аммо бундай ҳатти- ҳаракат  терроризмга қарши курашда  жиддий хавф -хатар ҳисобланади деб эълон этди.

Ёрлиқ