Ҳасан Руҳоний Эрон ва Ҳиндистон муносабатларини янада кенгайтиришни таъкидлади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Деҳли ўртасидаги ҳамкорликларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Ҳиндистон ТИВ раҳбари Subrahmanyam Jaishankarни қабул қилганида икки мамлакат ҳамкорликлари қўшма комиссиясининг ўтказилгани ҳар икки давлатининг кўптомонлама муносабатларини кенгайишига сабаб бўлишини баён қилар экан, Эрон ва Ҳиндистон мамлакатларининг саъй -ҳаракатлари билан келажакда икки давлат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларини янада ошиши ва кучайишига шубҳа йўқ деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний шунингдек минтақа хавфсизлигини таъминлаш ҳам Эрон ва ҳам Ҳиндистон учун катта аҳамиятга эга бўлган мавзу эканлигига ишора қилиб, Эрон ислом жумҳурияти кескинликларни камайтириш, ҳамда минтақа хусусан Фарс Кўрфазида изчил хавфсизликни сақлаш ва таъминлаш пайидадир деб эълон этди.
Эрон президенти ўз сўзларида Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг кўптомонлама ҳамкорликлари зарурлигига тўхталиб, АҚШ бугун ё эрта ми кечми президентлик сайловларидан олдин ва ё кейин Эронга қарши максимал даражадаги босимлардан воз кечишга мажбур деб аниқлик киритди.
Ҳиндистон ТИВ раҳбари Subrahmanyam Jaishankar ҳам бу учрашувда ўзаро савдо- иқтисодий муносабатлар ва ҳамкорликларда Теҳрон ва Деҳли давлатларининг банк системаси алоқаларини кучайтириш зарурлигини баён этар экан, Эрон жануби шарққидаги Чобаҳор портида Эрон ва Ҳиндистон ҳамкорликларидаги лойиҳалар тугатилмоқда ва бу минтақада лойиҳаларни зудлик билан ижро этиш йўлида қўшимча саъй -ҳаракатлар зарурий бир амрдир деб айтди.