Эрон шимоли ғарбида ҳарбий-ўқув самолёт қулади
декабр 25, 2019 14:14 Asia/Tashkent
Бугун Эрон шимоли ғарбидаги Сабалон тизма тоғлари баландликларида ҳарбий -ўқув самолёт ҳалокатга учради.
Эроннинг Қизил ярим ой қидириш гуруҳи Ардабил тумани Сардоба минтақасидаги Бобомақсуд тоғли маҳаллига сафарбар этилган, қидирув ишлари давом этмоқда.
Минтақа аҳолиси ҳам самолёт қулаб тушишига шоҳид бўлган.
Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилояти манбаларидан айрими қулаб тушган самолётни МИГ-29 русумли ҳарбий -ўқув учоқ эканлиги ва Табриз базасидан парвоз қилиб иккита учувчиси бўлганини ҳам хабар қилишган.
Ёрлиқ