Генерал Шикорчи: Эрон, Россия ва Хитой армиялари қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказишади
(last modified Wed, 25 Dec 2019 10:09:15 GMT )
декабр 25, 2019 15:09 Asia/Tashkent
  • Генерал Шикорчи: Эрон, Россия ва Хитой армиялари қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказишади

Эрон ислом жумҳурияти қуролли -кучлари етакчи наттоғи Халқаро тижорат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Ҳинд океани ва Уммон денгизида Эрон, Россия ва Хитойнинг учтомонлама денгиз ҳарбий машқларини ўтказилишини маълум этди.

Бугун Эрон қуролли кучлари етакчи наттоғи генерал Абулфазл Шикорчи  матбуот конференциясида Эрон, Россия ва Хитой ўртасида, ўтказиладиган қўшма денгиз манёврга тўхталиб, бу ҳарбий ўқув машқлар  жума кунидан, 4 кун давомида,  Ҳиндистон океани шимоли ва Уммон денгизида ўтказилади деб таъкидлади.

Абулфазл Шикорчи  мазкур ҳарбий машқларнинг махсус аҳамиятга эга бўлганига тўхталиб,  Ҳиндистон океани ва Уммон денгизи  Халқаро савдо тижоратнинг энг муҳим ва асосий минтақалардандир ва бу минтақада кўп мамлакатлар кемалари ҳаракат қилди, шу сабабдан  мазкур минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва кучайтириш зарурий бир амр ҳисобланади де бқўшимча қилди.

Генерал Шикорчи ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти ҳозиргача  Халқаро сув йўналишлари хусусан  Ҳиндистон океани ва Уммон денгизи каби муҳим ва асосий сув йўллари хавфсизлигини кучайтиришга саъй-ҳаракат қилиб келганига ишора этар экан, Эрон, Россия ва Хитой мамлакатларини қўшма ҳарбий манёври бу минтақадаги Халқаро тижорат хавфсизлигини таъминлаш ва кучайтириш мақсадида ўтказилди деб аниқлик киритди.

Эрон қуролли кучлари етакчи наттоғи   ҳарбий машқларнинг бошқа мақсадини уч мамлакат ўртасида тажриба алмашилиши эканлигини баён этар экан,  терроримзга қарши кураш ҳамда Уммон денгизида денгиз қароқчилигини олдини олиш уч мамлакат қўшма ҳарбий машғулотларни бошқа мақсадларидир деб эълон этди.