Эрон денгиз кучлари қўмондони: Ҳинд океани Халқаро иқтисодий манфаатларни сақлашнинг кафилидир
Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучларининг амалиётлар бўйича раисининг муовини, Ҳиндистон океанидаги кемачилик тармоғи хавфсизлигини таъминлаш, хусусан олтин учлик номли Ҳурмуз бўғози, Бобулмандаб ва Малага тинчлиги ва барқарорлиги Халқаро арсасидаги иқтисодий манфаатларни сақлашнинг калиди ҳисобланади деб таъкидлади.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари амалиётлар қўмондонининг ўринбосари Ғуломризо Таҳоний, Россия ва Хитой ҳарбий бўлинмалари иштирокида бўлиб ўтган қўшма ҳарбий машқлар доирасидаги йиғилишда Ҳинд океанининг шимол минтақаси дунёдаги энг муҳим сув йўлларидан ҳисобланади ва Халқаро савдо- иқтисодий ҳамкорликларида муҳим рол ўйнайди деб изоҳлади.
Ғуломризо Таҳоний, Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги қўшма ҳарбий машқлар махсус аҳамиятга эга бўлганини баён этар экан, Халқаро миқёсида савдо- иқтисодий ҳамкорликларнинг асосий минтақалари бўлган Ҳинд океани ва Уммон денгизи минтақасидан кўп мамлакатлар фойдаланмоқда ва шу сабабдан бу денгиз хавфсизлигини сақлаш ўта муҳим мавзу ҳисобланади деб аниқлик киритди.
Эрон армияси денгиз кучлари амалиётлар қўмондонининг муовини, мувофиқлаштирилган ҳаракатларни ижро этиш учун давлатлар ўртасидаги сиёсий ўзгаришлар ва денгиз таҳдидларининг қўшма моҳияти, Эрон, Россия ва Хитой денгиз кучлари ҳамкорлигини янада кучайтиришига замин яратган де эълон этди.
Кеча Халқаро савдо иқтисодий хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Ҳиндистон океани шимоли ва Уммон денгизида Эрон, Россия ва Хитой ўртасида қўшма ҳарибй машғулотлар бошланди.
Ҳарбий машқларнинг бошқа мақсади уч мамлакат ўртасида тажриба алмашилиши эканлиги ҳамда терроримзга қарши кураш ва Уммон денгизида денгиз қароқчилигини олдини олиш уч мамлакат қўшма ҳарбий машғулотларнинг бошқа мақсадларидир.