Эрон минтақа давлатларини ҳарбий денгиз машқларда қатнашишга даъват этди
(last modified Sun, 29 Dec 2019 09:34:14 GMT )
декабр 29, 2019 14:34 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақа давлатларини ҳарбий денгиз машқларда қатнашишга даъват этди

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони Эрон, Россия ва Хитой армиялари денгиз кучларининг қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказилаётганига ишора этиб, минтақанинг барча мамлакатларини кейинги навбатларда ушбу минтақавий коалиция ва ҳамжиҳатликка қўшилишга таклиф этди.

Бугун Эрон армияси кучлари қўмондони адмирал Ҳусейн Хонзодий  Эрон, Хитой ва Россия денгизчиларининг учтомонлама ҳарбий машғулотлари доирасида мухбирларга берган интервьюсида, бу ҳарбий машқларнинг барча босқичини мувафаққият билан ўтказилганига ишора этиб, Эрон Осиё ғарбидаги мамлакатларнинг  коллектив хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашни тажриба қилишларини истайди деб изоҳлади.

Адмирал Хонзодий  душманлар ўтган 40 йил мобайнида  санкциялар қўллаши билан  Эронни яккалантиришга уринганини баён этар экан,  Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар нафақат натижасиз қолган, балки  минтақа қудратлари ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатликни янада кучайишига замин яратган деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони  бугунги кунда  минтақада АҚШ тажовузларининг замони ўтиб кетган ва Вашингон минтақани тарк этиши лозим деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Халқаро савдо иқтисодий хавфсизлигини  кучайтириш мақсадида  Ҳиндистон океани шимоли ва Уммон денгизида Эрон, Россия ва Хитой ўртасида қўшма ҳарибй машғулотлар давом этмоқда.