Мўсавий: АҚШ армиясини ироқлик ҳарбийларга қарши ҳужуми терроризмнинг ёрқин мисолидир
Эрон ТИВ наттоғи АҚШ армияси учувчисиз учоқларини Ироққа тажовуз қилгани ва Ироқ халқ кўнгилли кучлари -Ҳашд-уш-шаъбий позициясини бомбардимон этганини терроризмнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлати минтақадаги ишғолгарлиги ва тажовукларини тўхтатиши керак деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий, АҚШ армиясини Ироқ ҳудудидаги ироқлик ҳарбийлар позициясига қилган ҳужумларини кескин қоралаб, Вашингтон давлати Ироқ мустақиллиги, яхлитлиги ва ҳокимиятини ҳурмат қилиб, бу мамлакат ички ишларида аралашишни тўхтатиши лозим деб қўшимча қилди.
Мўсавий шунингдек, АҚШнинг терроризмга қарши иддаоларини асоссиз эканлигига тўхталиб, Америка армияси ўтган йилларда ИШИД террорчиларига қаттиқ зарба берган ҳарбий кучлар позициясига ҳужум қилган деб изоҳлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи минтақада бегона ҳарбий кучлари иштирокини барча нотинчликлар, бўҳронлар ва нобарқарорликларнинг асли сабаби бўлганини таъкидлаб, АҚШ армияси уюштирган ҳужумлари билан терроризмни ошкора тарзда ҳимоя этиши ҳамда мамлакатлар мустақиллиги ва ҳокимиятига ҳурматсизлик қилишини маълум этди, бинобарин бундай ноқонуний ҳатти- ҳаракатларининг оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши даркор деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ армияси учувчичиз учоқлари Сурия билан Ироқ чегарасидаги Алқоим шаҳрида жойлашган Ироқ кўнгилли кучлари -Ал-Ҳашд-уш-шаъбийнинг 45 ва 46 чи бригадалари позицияларини бомбардимон этди. Бу тажовуз натижасида Ҳашд-уш-шаъбий кучларидан 25 нафари шаҳид бўлиб, 51 нафари жароҳат олди.