декабр 31, 2019 12:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Пекиндаги учрашувида иккитомонлама ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Пекинда Хитой республикаси ТИВ раҳбари WANG Yi билан учрашганида  бу мамлакатнинг кўпёқлама сиёсатларни ҳимоя қилишини таъкидлаб, Халқра масалалар айниқса Эронга тегишли мавзуларни қўллаб қуватлашга Хитойнинг муҳим ролини қайд этди.

Зариф АҚШнинг Эронга қарши бирёқлама санкцияларини танқид этар экан,  Халқаро ҳамжамиятни бирёқлама сиёсатлари қаршисида тура олиши ҳамда кўпёқлама сиёсатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Теҳрон ва Пекин ўртасида стратегик алоқаларни тиклашга тўхталиб,  стратегик даражада икки мамлакат алоқаларини кўтаришни ўзаро муносабтларни кенгайтириш учун Пекин ва Теҳрон давлатининг қизиқиш билдираётганининг яққол далилидир деб қўшимча қилди.

Хитой ТИВ раҳбари  ҳам  ҳар икки мамлакат алоқалари тарихини таъкидлаб, ўзаро алоқаларни кенгайтириш зарурлигини баён этди.

 

 

Ёрлиқ