Пентагон Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони террори масъулиятини зиммага олди.
(last modified Fri, 03 Jan 2020 06:58:11 GMT )
Январ 03, 2020 11:58 Asia/Tashkent
  • Пентагон Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони террори масъулиятини зиммага олди.

Америка Мудофаа вазирлиги "Пентагон" ӯз баёнотида Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони террори масъулиятини зиммага олди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка Мудофаа вазирлиги "Пентагон" бугунги баёнотида    Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг террори АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғи билан бажарилганини эълон қилди.

Пентагон ушбу амалиёт Эроннинг ҳужуми олдини олиш мақсадида ўтказилганлигини иддао қилди.

Америка ҳарбийларининг жон талвасасидаги бу ҳаракатлари, яъни генерал Қосим Сулаймонийнинг террори ортидан АҚШ президенти Доналд Трамп ӯзининг твиттер саҳифасига Америка байроғини жойлади.

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси ӯз баёниясида эълон қилди:" Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний бир умрлик мужоҳидат сӯнгида бугун тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етди".