Оятуллоҳ Хотамий: энди дунё АҚШликлар учун тинч ва хавфсиз бир макон эмас
Теҳрон жума намози хатиби Ислом Инқилоби соқчиар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид этишдаги АҚШ жиноятларини кескин қоралаб, бундан кейин дунё АҚШликлар учун хавфсиз бир жой эмас деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий Теҳрон жума намози хутбаларида шаҳид Қосим Сулаймонийни буюк ва шижо мужоҳид эканлигига тўхталиб, генерал Сулаймоний ўз саъй- ҳаракатлари билан ИШИД террорчи гуруҳини таг- тубидан йўқ қилди деб изоҳлади.
У ўз хутбаларида Қосим Сулаймонийни ислом оламининг Халқаро шахсияти эканлиги ва бугунги кунда Ироқ, Сурия ва Ливандаги муқовамат ҳаракати мотамга чўмганига ишора этиб, минтақани душманлардан тозалаш вақти етиб келган дея қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, генерал Сулаймонийни ҳардоим шаҳид бўлиш орзусида яшаганини баён этар экан, АҚШ давлати шаҳид Сулаймоний қони учун қасос олишимизни унутмаслиги ва кутиб туриши лозим деб таъкидлади.
Теҳрон жума намози хатиби шаҳид Сулаймоний бошлаб берган йўлни давом этиши ва ҳеч қачон раҳбарсиз қолмаслигини ҳам эслатиб ўтди.