Эрон ТИВ раҳбари: генерал Сулаймоний шаҳодатининг оқибатлари учун барча жавобгарликлар АҚШ зиммасидадир
(last modified Sat, 04 Jan 2020 06:30:52 GMT )
Январ 04, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: генерал Сулаймоний шаҳодатининг  оқибатлари учун барча жавобгарликлар  АҚШ зиммасидадир

Эрон ислом жумурияти ТИВ раҳбари, БМТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбатларида, шаҳид генерал Қосим Сулаймоний шаҳодатининг оқибатлари учун барча масъулият АҚШ зиммасидадир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф,  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  билан телефон орқали суҳбатларида  генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид этишда АҚШ режимининг ҳатти ҳаракатини  террорчилик эканлигини таъкидлаб,  Қосим Сулаймонийни бир умр  террорчилик гуруҳларга қарши кураш олиб бориш жараёнидагии ўрни туфайли уни минтақа халқи орасида, катта обру- эътибор касб этганига таважжуҳ қилиб, бу шахсиятнинг шаҳодати  турли оқибатларни келтириб чиқаради ва бу мавзу ҳеч кимнинг қўлида эмас шунингдек барча  оқибалатлар учун масъулият АҚШ террорчи режимининг  зиммсидаир деб айтди.

БМТ Бош котиби ҳам  АҚШнинг ушбу жиноятидан хавотирланиш билдириб, бунадй ҳатти -ҳаракатни минтақада нотинчликларни ошишига сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси ӯз баёниясида эълон қилди:" Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар". 

 

Ёрлиқ