Зариф: Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да АҚШнинг ёвуз иштирокига чек қўйиш жараёни бошланган
(last modified 2020-01-07T08:00:15+00:00 )
Январ 07, 2020 13:00 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари, Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да АҚШнинг ёвуз иштирокини тугатилиши жараёнини бошланганига тўхталиб, Эроннигг юқори мартабали ҳарбий қўмондонини терор этилганининг оқибатлари эрта ми кечми дунёнинг шарқидан ғарбичага АҚШ "ёқаси" дан олади де айтди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Теҳроннинг минтақавий мулоқотлари форумида  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус  бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этишда АҚШ жиноятларига ишора этиб,  АҚШ давлати яна бир бор барчага  Халқаро қонун- қоидаларга заррачадек риоя қилмайдигани ва уларни ҳурмат қилмайдиганини исботлаб берди деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  генерал Сулаймонийни террор этилгани  нафақат  Ироқ миллий ҳокимиятини бузиш ва Эроннинг шарафли генералини номардларча ва ваҳшиёна тарзда терроор қилишдир балки  Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақаси хавфизлигини таъмин этувчи бир ҳаракатни нишонга олиш ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШнинг пасткаш ва адабсиз президенти ва бу мамлакатнинг янада  адабсизроқ  бўлган ташқи ишлар вазирини   эронлик буюк генерални террор этиши билан катта бир ўйинни бошлаганлигини баён этиб, АҚШ давлати муносиб жавобни лозим вақтда ва энг оғриқни ҳис қиладиган жойида олади деб эълон этди.

Зариф шунингдек  минтақа мувоназатига таъсир етказган нотўғри хулосаларни  минтақадаги энг муҳим муаммо эканлигига тўхталиб, билиб ва ё билсмасдан минтақага юклатилган ва айрим томонлар уни қайта тиклашга уринаётган  бугунги кундаги парадигма  АҚШ қуроли  ва уруш орқали хавфсизликни таъминлаш мумкин деган хом хаёллардир деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Ғарибй Осиё ва Форс Кўрфарзида хавфсизликни таъминлаб изчил осойишталикни тиклайдиган нарса ҳам  минтақа ичкарисидаги ички ҳамжиҳатликни юксалтириш, ўзаро тушиниш ва ҳамкорликларга асосланган муносабатлардир деб баён этди.

Бугун Теҳрон мулоқот форуми Эрон ТИВ-идаги сиёсий ва Халқаро ўрганишлари марказида бошланди.

  

Ёрлиқ