Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад базасига ракета зарбалар берди
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини бир нечта ракеталар билан нишонга олиб, Ислом Иниқлоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ террорчи кучлари жиноятларига қаттиқ жавоб бера бошлади.
Эрон талабалари ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси тарқатган баёниясида Эроннинг азога чўмган, буюк ва шаҳидларни улуғлайдиган халқи ва исломий умматига ҳақ ваъдасини ижро этиш замонини етиб келгани ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бугун эрта тонгда Худованди маннон иродаси билан АҚШнинг Эроннинг буюк қаҳрамони , Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони ва унинг шаҳид ёронларини террор этишдаги жиноятларига жавоб бериш мақсадида бу террорчи режимнинг Ироқдаги Айнуласад базасини бир нечта ракеталар билан нишонга олганини эълон этамиз. Бу амалиёт " Ё Заҳро /с/ шиори ва рамзи билан ижро этилди ва АҚШ террорчи кучлари томонидан ишғол этилган Ироқдаги Айнуласад базаси яксон қилинди деб эълон этди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси, ушбу буюк ғалаба билан Исломий Эроннинг буюк ва фидокор халқи ва бутун ислом умматинит табриклади.
Ислом Инқилоби соқчилар корупси ушбу баёниясида, буюк шайтон, қонхўр режим ва зўравон бир қудрат бўлган АҚШга бу режимнинг ҳар қандай ёвузлик ё тажовузларига янада қатъий ва жиддий аксиламал кўрсатиши ва жавоб қайтаришини маълум этди.
Мазкур баёнияда шунингдек ўз базаларини террорчи армиясига топширган АҚШнинг турли вақтдаги давлатлари ҳар бир бурчак ва минтақадан Эрон ислом жумҳурияти ҳудудлари нишонга олинганида қаттиқ аксиламал ва зарбаларга дучор бўлишларини била олишлари керак деб келтирилган.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси шунингдек ўз баёниясида, Эрон нуқтаи назаридан сионистик режим ва АҚШ бир биридан жудо эмаслигига тўхталиб АҚШ халқига хитобан кўпроқ зарар зиёнларни олдини олиш учун АҚШ ҳарбий кучларини минтақадан чақириб олишлари ва АҚШда ҳоким бўлган инсониятга зид режимга Америка аскарларини бундай зиён ўлдиришиг ва кўпроқ хатарларга дучор этишига ижозат бермасликларини тавсия этди.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.