Январ 08, 2020 11:37 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Арбил шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасига ҳам зарбалар берилди

Ахборот мнабалари Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ироқнинг Аланбор вилоятидаги АҚШнинг Айнуласад авиабазасидан ташқари бир нечта ракета билан Ироқ Курдистони минтақасидаги Арбил аэропорти яқинида жойлашган АҚШнинг бошқа бир ҳарбий базасини нишонга олинганидан далолат бермоқда.

Бугун Ливаннинг Алмаёдин телеканали Ироқнинг Арбил аэропорти яқинидаги АҚШнинг ҳарбий базасига  ракета била зарбалар берилганини маълум этди.

Ироқ ОАВ-и ҳам  бугун эрта тонгда Арбил аэропорти яқинидаги АҚШ ҳарбий базасида бир нечта портлашлар овози эшитилганини эълон этган.

Айрим бошқа хабарлар ҳам  Арбил аэропоридан парвозлар тўхтатилганидан сўзлашмоқда.

Бу зарбаларнинг эҳтимоилй талофати тўғрисида хабар берилмаган.

 

Ёрлиқ