Теҳрон яқинида Украинанинг йўловчи самолёти ҳалокатга учради
(last modified Wed, 08 Jan 2020 08:22:35 GMT )
Январ 08, 2020 13:22 Asia/Tashkent
  • Теҳрон яқинида Украинанинг йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Эрон ҳаво йўллари ташкилотининг эълон қилишига асосан Теҳрон яқинида қулаган Украина самолётининг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлган

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ҳаво йўллари ташкилоти  ҳам Украина интернейшнл компаниясига тегишли Boeing 737-800 йўловчи самолёти бугун соат 6:12 дақиқада Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропортидан ҳаво кўтариб соат 6:18 дақиқада Теҳрон вилояти яқинидаги Сабо шаҳрида ҳалокатга учраганини маълум этди.

Мазкур ташкилот ҳодиса тафсилотларини ўрганиб чиқилаётганига тўхталиб,  ёрдам ва нажот гуруҳларини ҳодиса жойига юборилгани ва Халқаро стандартлар асосида ҳодисани кўриб чиқилаётганини маълум этди.

Хабарга биноан, самолётдаги аксарият мусофирлар Эрон фуқаролари ҳамда турли мамлакатлар фуқаролари  вакиллари ҳам бўлган.

Эрон ҳаво -йўллари ташкилоти  ҳодисани ўрганиб чиқилишиданк кейин тафсилотларни эълон қилиниши ҳақида хабар берди.

Ҳодисадан кейин Ол сауд режимига қарам айрим ОАВ самолёт қулаши сабабини ракета ҳужуми деб иддао қилишга уриндилар.

Эроннинг ҳаво йўллари ташкилоти бу иддаоларни рад этиб, Ислом Инқилоби соқчилар корпусини Ироқдаги АҚШ базасига берган ракета ҳужумларининг 5 соатидан кейин Украинага тегишли бу самолёт  ҳалокатга учраганини эълон этди.

 

Ёрлиқ