Руҳоний: Эроннинг сўнгги жавоби минтақадан америкалик ҳарбийлар оёғини узилишидир
(last modified Wed, 08 Jan 2020 12:19:40 GMT )
Январ 08, 2020 17:19 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эроннинг сўнгги жавоби минтақадан америкалик ҳарбийлар оёғини узилишидир

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ террорчиларидан Ислом Инқилоби соқилар корпусини қаттиқ қасос олишига тўхталиб, Эроннинг сўнгги жавоби минтақадан АҚШ террорчилари оёғини узишлидир деб таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  давлат делегацияси йиғилишда  АҚШ террорчи армиясини Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ва шерикларини террор этишдаги жиноятларини Халқаро қонунларга зид бўлгани ва ва уруш жинояти эканлигига тўхталиб, АҚШ режими бундай  жиноятларида ўз мақсадларини амалга ошира олмайди деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  АҚШликлар бундай жинояткорликка ҳатти-ҳаракати билан тарихий буюк хатоликка йўл берганини баён этар экан, генерал Суламоний  фақат бир ҳарбий қўмондон эмасди, балки у  бир сиёсатчи. стратегист эди ҳамда партиялар, гуруҳлар ва ҳатто  минтақа ва минтақа ташқарисидаги  юқори мартабали масъуллар билан сиёсий музокараларда қатнашадиган куч-қудратли бир шахсият эди деб эълон этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти,   шунингдек шаҳид генерал Сулаймоний ҳардоим ҳисоб- китоблар асосида амал қилиши  ва ҳар қандай ҳолатда муътадилликка риоя қилганига тўхталиб,  шаҳид Сулаймонийнинг асли мақсади  Эрон хавфсизлиги, минтақа тинчлиги, Қуддус озодлиги, минтақа давлатлари томонидан минтақа хавфсизлигини таъминлаш эди ва унинг орзу армонлари минтақа халқларининг озодлиги эди деб таъкидлади.

Руҳоний ўз сўзларида  АҚШ  давлатини минтақа халқларидан қаттиқ жавоб олишгани баён этар экан,  АҚШ бундан кейин ҳам жиноят содир этса, янада қаттиқроқ жавоб олади деб  эълон этди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини бир нечта ракеталар билан нишонга олиб, Ислом Иниқлоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ террорчи кучлари жиноятларига қаттиқ жавоб бера бошлади.

Ёрлиқ