Генерал Ҳожизода: Инқилоб соқчилар корпуси амалиётлари АҚШни минтақадан чиқариш жараёнининг бошланишидир
(last modified Thu, 09 Jan 2020 15:19:44 GMT )
Январ 09, 2020 20:19 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода: Инқилоб соқчилар корпуси амалиётлари АҚШни минтақадан чиқариш жараёнининг бошланишидир

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий- ҳаво кучлари қўмондони соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШ тажовузкор ҳарбий базаларига берган ракета зарбаларига тўхталиб, шаҳид Сулаймонийнинг қони учун муносиб қасос - АҚШ ҳарбийларининг минтақадан чиқиб кетишидир, аммо Инқилоб соқчилар корпусининг ракета зарбалари АҚШни минтақани тарк этишига замин яратади деб эълон этди.

Бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Амирали Ҳожизода  Инқилоб соқчилар корпусини Ироқдаги АҚШнинг тажовузкор базасига берган муваффақиятли зарбаларини шарҳар экан,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Қуддус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этиш амалиётларда қатнашган Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига ишора этар экан, қасос олиш учун Эроннинг биринчи варианти Ат-Тож базаси эди аммо кейинроқ  Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад каби муҳим ва стратегик базасига ҳужум қилишга ўзгарди деб қўшимча қилди.

Генерал Ҳожизода ўз сўзларида  Ироқдаги Айнуласад базаси Эрон ислом жумҳурияти ҳудудларидан энг узоқда жойлашган  АҚШнинг энг буюк ҳарбий базаси эди ва бу амалиётда  " Фотеҳ 313" ва " Қиём" ракеталардан фойдаланиш олдиндан тайинланганди деб айтди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳаво- фазо кучлари қўмондони  амалиётдан мақсадни АҚШнинг қўмондонлик ва назорат марказлари ҳамда ҳарибй тажҳизотларига зарба бериш эканлигини таъкидлаб, улар бутунлай шай ҳолатга келтирилганди, АҚШ армияси Айнуласад базасини 12 учувчисиз учоқлар ва бир нечта ҳарбий самолётлар билан  ҳимоя қилишарди аммо барча тайёргарлигига қарамай ҳеч қандай  аксиламал кўрсата олмади дея аниқлик киритди.

Генерал Ҳожизода  шунингдек,  Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ушбу амалиётидан кейин, АҚШ жароҳат олган ҳарбийларини 9  парвозлар билан Иордания ва сионистик режим ҳудудига олиб кетгани ҳамда бир нечта  Chinook вертолётлари ҳам  жароҳат олган ўз  ҳарбийларини Бағдоддаги АҚШ касалхонасига етказилганини баён этди.

Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво- фазо қўмондони  ўз сўзларида генерал Сулаймонийни террор этилганини АҚШнинг стартегик хатоси бўлганини баён этар экан,  АҚШнинг ушбу мантиқсиз ҳатти ҳаракати ва  жинояти  минатқа ва жаҳонда кенг- қамровли ўзгаришларга сабаб бўлади деб эълон этди .

 

Ёрлиқ