Эрон ва Украина президентлари украиналик самолётнинг ҳалокати сабабларини аниқ ўрганиб чиқишни таъкидладилар
Теҳрон атрофида украиналик йўловчи самолётни қулаганидан кейин Эрон ва Украина президентлари телефон орқали суҳбатида бу ҳодисани аниқ ва технологик равишлар билан ўрганиб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Украина авиакомпаниясига тегишли Боенг 737 русумли йўловчи самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради ва бу ҳодиса натижасида унинг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлдилар.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний украиналик касбдоши Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатида бу ҳодиса хусусида лозим ҳатти-ҳаракатларни ижро этиш учун икки мамлакат технологик делегациялари ҳамкорлик қилиши зарурлигини баён этар экан, Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазирлиги бу ҳодиса сабабларини аниқлаш учун Эрон ва Украина экспертларидан иборат муштарак бир гуруҳни ташкил қилган деб қўшимча қилди.
Украина президенти ҳам бу ҳодисада Эроннинг тез тиббий ёрдам, мадад кучлари ва технологик экспертлар томонидан амалга оширилган ҳатти- ҳаракатларни олқишлаб, бу ҳодиса сабабларини ўрганиб чиқиш ва самолёт қулаши сабабларини аниқлаш учун икки мамлакат технологик делегацияларини қўшма ҳамкорликка чақирди.
Эрон ва Украина президентлари телефон орқали суҳбатларида бу ҳодисани тезлик ва аниқ ўрганиб чиқиш қарорига келганини қўшимча қилди.
Бундан ташқари Руҳоний ва Зеленский икки мамлакатнинг турли соҳалардаги алоқлаарни кенгайтиришни таъкидладилар.