Эрон президенти Украина президенти ва Канада Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sun, 12 Jan 2020 07:16:47 GMT )
Январ 12, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Украина президенти ва Канада Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Украина президенти билан телефон суҳбатида йўловчи самолёт қулаган ҳодиса борасасидаги ўрганишларни охиригача икки мамлакат ўртасидаги техник ҳамкорликларини давом этишини таъкидлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  ўтган икки кун ичида Украина президенти Владимир Зеленскийга қилган иккинчи телефонида  украиналик йўловчи самолётнинг қулаши  борасидаги ўрганишларнинг сўнгги натижаларини эълон этилишига тўхталиб,  инсон омили бу ҳодисага сабаб бўлган ва йўловчи самолётни қулаши сабабчилари  Эрон суд органларига топширилади деб қўшимча қилди.

Руҳоний ўз сўзларида  Украинадан сафарбар этилган мутахассислар иштироки билан ўрганишларни мукаммалаштириш мақсадидаги ҳамкорликлар билан бирга, яқинда Эрон суд органи бу мавзуни кўриб чиқиш ва муҳокома қилишни бошлайди деб изоҳлади.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам  телефон орқали бу суҳбатда   Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдириб,  ҳодиса борасидаги Эроннинг бугунги баёноти Киев учун аҳамиятли эканлиги ва  шундай бир нозик шароитда  Теҳронни қонун доирасида амал қилгани ва ҳамкорликларини олқишлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  шунингдек, кеча Канада Бош вазири Justin Trudeau билан телефон суҳбатларида украиналик йўловчи самолётни қулаганидан афсусланиш изҳор этар экан,   бу ҳодиса сабабларини аниқлаш учун ўрганишларни якунлангани ва  сўнгги натижаларни чиқариш учун қўшимча ўрганишлар ҳам суръат ва диққат билан давом этаётганини баён қилди.

Эрон президенти бу суҳбатида  АҚШнинг аралашуви ва ҳатти-ҳаракати туфайли Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/да хатарли  вазият ҳукм сураётганига тўхталиб,  фақат қўшни мамлакатларнинг қатнашиши ва ҳамкорлиги билан бу минтақада хафсизликни ўрнатиш мумкин деб эълон этди.

Канада Бош вазири, Justin Trudeau  ҳам  телефон орқали суҳбатида  украиналик самолётни қулашида ўнлаб эронликларни қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб,  Канада давлати  ҳодиса борасида лозим ўранишларни ўтказиш учун Эрон билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб айтди.