Британиянинг Теҳрондаги элчиси бир неча соат давомида ҳибсга олинди
(last modified Sun, 12 Jan 2020 07:45:32 GMT )
Январ 12, 2020 12:45 Asia/Tashkent
  • Британиянинг Теҳрондаги  элчиси бир неча соат давомида ҳибсга олинди

Кеча Эрондаги Британия элчиси Rob Macaire Теҳрондаги Амир Кабир университети олдида тартибсизликларни бошқаргани ва ташкил этган ноқонуний намойишлар туфайли бир неча соат давоимда ҳибсга олиниб, кейин озод этилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишча,  Теҳрон атрофида Украина авиакомпаниясига тегишли Боейнг 737 русумли йўловчи самолётни қулаши ортидан кеча  қурбон бўлганлар аҳли оилларига ҳамдардлик билдириш мақсадида Теҳроннинг Амир Кабир университети олдида  одамлар тўплашди, аммо безорийлар ва авбошларни ушбу маросимни суиистеъмол қилгани туфайли  аралишиши билан тартибсизликка айланди.

Теҳрондаги Британия элчиси ҳам бу тўплашувда қатнашиб, айрим радикал ва тузумга қарши ҳаракатларни бошқаришга уринганди.

Эслатиб ўтамиз,  чоршанба куни Украина авиакомпаниясига тегишли Боенг 737 русумли йўловчи самолёт  Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради ва бу ҳодиса натижасида унинг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлдилар.