Эрон давлати " Зафар" номли янги сунъий йўлдошини орбитага чиқаришга тайёр
(last modified Sun, 19 Jan 2020 12:05:13 GMT )
Январ 19, 2020 17:05 Asia/Tashkent
  • Эрон  давлати

Эроннинг илм ва саноат университети томонидан " Зафар" маҳаллий сунъий йўлдошини қуриш ва лойиҳаштириш ишлари якунланмоқда.

" Зафар" сунъий йўлдоши эронлик " Навид" сунъий йўлдошидан кейин Эроннинг илм ва саноат университетининг иш дастуридаги космос бўйича иккинчи лойиҳаси ҳисобланади.

Мазкур хабарга асосан,  бу иккита сунъий йўлдошни таққосланиши,  "Зафар" сунъий йўлдошидаги камералар технологияси олдинги сунъий йўдлошларга қараганда 5 баравар ривожлангани, шунингдек  контрол диққати икки баравар ва видеотасвирларни етказиб бериш жиҳатидан ҳам 15 баравар яхшироқ ва модернроқдир.

Эроннинг " Зафар" сунъий йўлдоши ранли камералар билан жиҳозланган бўлиб,  ер юзасидан тасвир олишга қодир.

 Нефт ва конлар захиралари, ўрмонзорлар, шўр ва ишқорли ерларни текшириш,  ўсимлик касалликлар ва зараркунандаларни кўриб чиқиш, ҳам табиий бўҳронларни маълум қилиш учун " Зафар" сунъий йўлдошидан олинадиган тасвирлардан фойдаланиш мумкин.

Мазкур сунъий йўлдош ер орбитасининг 530 киломтерлигига чиқарилишига кутилмоқда.