Генерал Аштарий: АҚШ ҳарбий иштироки Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштиришини 50 бараварга кўпайтирган
(last modified Mon, 27 Jan 2020 08:24:40 GMT )
Январ 27, 2020 13:24 Asia/Tashkent
  • Генерал Аштарий: АҚШ ҳарбий иштироки Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштиришини 50 бараварга кўпайтирган

Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ -тартибот кучлари қўмондони, Афғонистонда АҚШ ҳарбий иштирокини бошланганидан бери, бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажми 50 бараварга кўпайган деб таъкидлади.

Бугун генерал Ҳусейн Аштарий Теҳронда Эрон ҳуқуқ- тартибот органларининг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш полиция раҳбарлари йиғилишида БМТ  АҚШнинг ҳарбий иштирокидан кейин Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштирилиши ва ишлаб чиқарилиши ҳажмини ошганига жиддий аксиламал кўрсатиши лозим деб таъкидлади.

Эроннинг ҳуқуқ- тартибот  органлари қўмондони  шунингдек,  ўтган 10 ой ичида 700 тонна турли гиёҳванд моддаларни кашф этилганига тўхталиб, бу ҳажмдаги гиёҳванд моддаларни кашф этилгани ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 18 фойиз ошганидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.

Генерал Аштарий  гиёҳванд моддаларнинг 72 фойизини  Эроннинг шарқ ва жануб шарқ вилояларида кашф этилиб, мусодара қилинганига ишора этиб,  Эрон шарқида гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланадиган  бандаларни кўпайганини аниқланганини тасдиқлади.

Эроннинг ислом жумҳурияти ҳозиргача  гиёҳванд моддалар контарабандасига қарши кураш йўлида ҳозиргача Эроннинг 4 минг нафар кучлари шаҳид бўлиб минглаб нафар ҳам жароҳат олган деб эълон этди.

БМТ ҳам Эрон давлатини гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш ҳаракатининг байроқбардори деб баҳолади.