Руҳоний: Эрон халқининг бирлиги АҚШ фитналарини мувафаққиятсизликка учратган
(last modified Mon, 27 Jan 2020 09:42:22 GMT )
Январ 27, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқининг бирлиги АҚШ фитналарини  мувафаққиятсизликка учратган

Эрон президенти, АҚШ режими Халқаро ядровий келишувдан чиқиши ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этиши билан Эронни яккалантириш пайида бўлганини таъкидлаб, Эрон халқи ўртасидаги бирлик ва ҳамжиҳатлик, АҚШ мағлубияти ва фитналарини пучакка чиқишининг асли сабабидир деб таъкидлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти Ҳасан Руҳоний  мамлакат вилоят ҳокимлари ва қўмондонлари  йиғилишида, минтақада Эронни иқтисодий ўсишига ишора этиб, душманлар  Эрон халқини қудрати ва иқтисодий ўсишига шоҳид бўлиб, Эрон халқининг тинчлиги, бирлиги, бирдамлиги ва иқтисодий ўсиши ва ривожланиш йўлига зарба бериш пайидалар деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний 21 февралда Эрон  парламентининг 11- чи сайловини ўтказилишига тўхталиб,  Эрон халқини турли саҳналар ва майдонларда фаол қатнашиши  исломий жумҳуриятининг доимий қудратининг омилидир деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  шунингдек,  исломий жумҳурият бирпартияли  тузум бўлмаганини баён этар экан,  Эрн ислом жумҳурияти системасида   турли гуруҳлар ва фракцияларнинг барча қатлами,  бир- бири ёнида сайловларда қатнашадилар деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 21 февралида  бутун Эрондаги 208 даги сайлов округларида мамлакат парламентнинг 290 нафар  вакилларни сайлаш учун паралмнети сайловларининг 11 чи босқичи ҳамда  Теҳрон, Форс,Хуросони шимолий, Хуросони Разавий ва Қум шаҳарларини 5 -та сайлов ҳавзаларида раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг  5 ўртабосқич сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда.