Озарий Жаҳрамий: Эрон " Зафар" сунъий йўлдошини орбитага чиқаришга тайёрдир
Эроннинг алоқа ва технология вазири Эрон давлатини янги сунъий йўлдошини фазога учиришга тайёр эканлиги хусусидаги АҚШнинг позициясига кўрсатган аксиламалида Эроннинг Имом Хумайний /р.а/ номидаги маркази " Зафар" сунъий йўлдошини орбитага чиқариш учун тайёрланмоқда деб изоҳлади.
АҚШнинг National Public Radio кеча Имом Хумайний /р.а/ номидаги марказидан фазодан олинган тасвирларини тарқатиши билан Эрон орбитага яна бир сунъий йўлдошини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда деб қўшимча қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эроннинг алоқа ва технология вазири, Твиттердаги шахсий саҳифасида, Эрон яна 5 сунъий йўлдошини орбитага чиқаришни иш дастурида жой берганини таъкидлади.
Озарий Жаҳрамий шунингдек, эронлик сунъий йўлдош хусусида АҚШ ОАВининг позициясидан олдин ҳам Эрон 6 -та сунъий йўлдошини орбитага чиқаришни режалаштирмоқда де айтганди.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳардоим ривожланган технологияларга монополия жорий этиб, мустақил давлатларнинг ривожланиши ва мувофаққиятлари йўлига монеълик қилишга уринмоқда.
Шу ҳолда, Эрон Мудофаа вазирлиги ҳаво -фазо саноати ташкилоти наттоғи, Сайид Аҳмад Ҳусейний ҳам, Эрон ислом жумҳурияти АҚШ санкциялари билан бир пайтда сунъий йўлдошини орбитага чиқариш қудрати ва имкониятига эга бўлганини эълон қилди.
У шунингдек сунъий йўлдош ташувчи ракета, илмий ва маданий мақсадга эга бўлиб, уни ҳарбий ракеталар билан таққослаш мумкин эмас деби қўшимча қилди.