Руҳоний: минтақа халқининг тура олиши ва муқовамати, АҚШ фитналарини чипакка чиқармоқда
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқи ва минтақа мамлакатларини душманлар қаршисида тура олиши Яқин Шарқда улар, айниқса АҚШ фитналарини пучакка чиқишига олиб келган деб изоҳлади.
Бугун Эрон президенти Теҳронда ўтказилган маросимда АҚШ санкциялари ва душманона сиёсатлари билан бир пайтда Эрон ислом жумҳуриятини тараққиёт ва ривожланиш сари йўл олганига ишора қилар экан, АҚШ тарихида энг ёмон давлат ҳисобланадиган ҳозирги режими ўзининг ёвуз ҳатти -ҳаракталари билан бутун жаҳон халқлари, иттифоқчилари, дўстлари ва ҳатто ўз халқи учун кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда деб таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний АҚШ режимини цивилизация, инсон ҳуқуқлари ва демократия иддаоси билан минтақа халқларига босим ва зулм қилаётганини баён этиб, эндиликда АҚШни бошқариб келаётган ҳукмат нафақат Эронга балки бутун минтақа халқлар жумладан Ироқ, Яман, Афғонистон, Сурия ва Ливан халқларига қаршим золимона сиёсатлари олиба бормоқда ва минтақада АҚШ зулимидан зарар кўрмаган мамлакат жуда камдир деб аниқлик киритди.
Эрон президенти ўз сўзларида душманларни Эронга зарар етказишни мақсад қилган кунларда эронликлар бир тан бир жон бўлиб саҳнага чиқишди ва фитналар қаршисида тура олиб муқовимат кўрсатишмоқда . Бугунги кунда ўта кучли санкция ва иқтисодий босимлар билан бир пайтда Эрон халқи шижоат ва жасорат билан душман қаршисида тура олишга давом эттирмоқда деб эълон қилди.