Январ 28, 2020 18:41 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Али Акбар Вилоятий ва Афғонистон ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили мулоқот қилдилар

Халқаро ишлардаги Исломий Инқилоб раҳбари маслаҳатчиси Эрон ҳардоим Афғонистон халқи ва бу мамлакатда тинчик ва осойишталикни қайтариш жараёнини ҳимоя қилиб келган деб айтди.

Бугун Халқаро ишлардаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси доктор Али Акбар Вилоятий  Теҳронда Афғонистон ишлардаги БМТ Бош котибининг махсус вакили Tadamichi Yamamoto билан учрашганида,  тажовузкор давлатлар айниқса АҚШ давлатининг бу мамлакта ички шиларида аралашиши бўлмаганида, Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни қайтариш жараёни янада тезлаштирилади деб изоҳлади.

Вилоятий ўз сўзларида  АҚШ ҳарибйлари Афғонистонни тарк этганида  бу мамлакатнинг маданиятли ва сиёсий масалаларни яхши тушунадиан халқи бегоналарнинг дахолатисиз, ўз тақдирини ўзлари тайинлашишади деб қўшимча қилди.

Халқаро ишлардаги Исломий  Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси бу учрашувда  Афғонистон президентлик сайловларига тўхталиб,  бу мамлакатдаги барча гуруҳлар , партиялар, давлат ва халқининг бирлашиши ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашни таъкидлади ҳамда Афғонистондаги янги давлатни  зудлик билан ўз фаолиятини бошлашишига умид қилди.

Афғонистон ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили ҳам Эрон ислом жумҳуриятини Афғонистон муаммоларини ҳал этиш учун саъй -ҳааркатларини оқлаб,  минтақада Эроннинг таъсичан ролига эътибор бериб,  Теҳрон давлтаини Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнида қатнашиши ҳамда БМТ билан ҳамкорлик қилиши зарурий бир амрдир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ