май 31, 2024 14:05 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Сурия президенти билан суҳбатда: қаршилик ўқи Суриянинг хос бўлган имтиёзли ўзлигидир
    Инқилоб раҳбари Сурия президенти билан суҳбатда: қаршилик ўқи Суриянинг хос бўлган имтиёзли ўзлигидир

Ислом Инқилоби олий раҳбари қаршиликни Сурия мамлакатининг имтиёзли ўзлиги эканлигигни айтиб, Суриянинг минтақадаги алоҳида мавқеи ана шу имтиёзли ўзлик туфайлидир ва бу муҳим хусусиятини сақлаб қолиши керак деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнаоми девони ахборот базасининг хабар қилишича. Ислом Инқилоби олий раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий  кеча Сурия президенти Башор Асадни ва унинг ҳамроҳлигидаги делегацияни қабул қилганларида, Эрон ва Суриянинг қаршилик ўқининг устуни бўлиши нуқтаи назаридан ўзаро муносабатларини  мустаҳкамлашиши кераклигини эслатиб, қаршилик  бўлган Суриянинг имтиёзли ўзлиги  марҳум Ҳофиз Асад даврида ва  қаршилик ва   қарши туриш фронтининг ташкил этилиши билан шаклланганди ва бу ўзлиги  ҳар доим  Суриянинг миллий бирлигига ёрдам берган деб эслатдилар.

Ушбу ўзликни сақлаб қолиши зарурлигига ишора қилган Оятуллоҳ Хоманаий дедилар: Ғарб давлатлари ва уларнинг минтақадаги  издошлари Сурияга қарши уруш олиб бориш орқали бу давлатнинг сиёсий тизимини ағдариб, бу мамлакатни минтақа тенгламаларидан чиқаришни режалаштирганди, аммо улар муваффақияга эриша олмади. Энди эса Ғарб давлатлари Суриянинг минтақавий тенгламалардан бошқа усуллар, жумладан ҳеч қачон бажармайдиган ваъдалар билан олиб ташлашга уринмоқда деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари бу учрашувда АҚШ ва Европанинг Эрон ва Сурияга қилган сиёсий ва иқтисодий  босимларини ҳам тилга олиб бу шароитларни ҳамкорликни ошириш ва уни тартибга солиш орқали бартараф этиш мумкин деб буюрдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари ўз сўзларида, минтақадаги  айрим давлатларнинг Ғазо бўлгаси масаласида тутган позициялари ва ҳаракатсизлигини танқид қилиб яқинда Манама шаҳрида бўлиб ўтган араб давлатлари етакчтиларининг учрашувига ҳам тўхталиб бу йиғилишда Фаластин ва Ғазо секторига нисбатан кўплаб камчиликларга йўл қўйилди, бироқ баъзи давлатлар ҳам яхши натижа кўрсатди деб қўшимча қилдилар.

Учрашувда Сурия мамлакати президенти Башор Асад ҳам  Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийга ҳамда Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдириб  Инқилоб раҳбарига мурожаат қилиб, деди: Эрон ва Сурия ўртасидаги алоқлаар стратегик муносабатлар бўлиб, сиз Жаноби Олийлари раҳнамолигингизда ривожланиб бормоқда ва бу кўрсатмаларни амалга оширишнинг бошида Эрон президенти шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ва Эрон ТИВ раҳбари  шаҳид Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён эдилар деб маълум қилди.

Башор Асад шунингдек шаҳид Иброҳим Раисийни Ислом Инқилоби позицияси ва шиорларининг ёрқин намунаси ҳисоблаб, минтақадаги қаршилик масаласига  ҳақида гапирар экан,  50 йилдан ошиқроқ вақт ўтиб минтақада қаршилик чизиғи илгарилаб кетди ва нджи у диний ва сиёсий  ёндашувга айланди деб қайд этди.

У шунингдек қаршилик кўрсатиш харажатлари муроса харажатларидан кам эмаслигини таъкидлаб, Ғазо бўлгасидаги воқеалар ва қаршиликнинг ғалабалари минтақа аҳолиси учун бу масалани исботлади ва қаршилик кўрсатиш тамойили эканлигини кўрсатди деб эълон қилди.

 Башор Асад шунингдек Ислом Инқилоби олий раҳбарига минтақада  қаршликни қўллаб-қувватлашдаги муҳим роли ҳамда Сурия мамлакатининг барча соҳаларда ҳимоя қилаётганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Ёрлиқ