май 30, 2024 12:17 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг олий раҳбари АҚШ университетларида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаётган талабаларга мурожаат йўлладилар
    Инқилобнинг олий раҳбари АҚШ университетларида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаётган талабаларга мурожаат йўлладилар

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШлик университет талабаларнинг сионизмга қарши намойишларига бирдамлик ва ҳамжҳитлигини билдириб уларни қаршилик жабҳасининг бир қисми деб атадилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Фаластин халқини қўллаб-қувваловчи виждонли талабаларга йўллаган мурожаатларида, Ғарбий Осиёнинг нозик минтақаси вазияти ва тақдиридаги ўзгаришларга ишора қилиб жаҳон тарихида бурилиш содир бўлганини маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбарининг АҚШ университетлари талабарига йўллаган макутби маттида жумладан қуйидагича айтилган: энди сиз қаршилик фронтининг бир қисмисиз ва золим ва шафқатсиз сионистик режимнинг очиқдан-очиқ ҳимоя қилаётган ҳукуматингизнинг шафқатсиз босими остида шарафли курашни бошлаб юбордингиз.

АҚШлик талабалари энди ўзгараётган тарихнинг ўнг томонида турганини айтган Оятуллоҳ Хоманаий узқодаги катта қаршилик фронти бугунги кундаги худди шундай идрок ва ҳис-туйғулар билан йиллар давомида курашиб келмоқда деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек сионистлар деб аталган ва номланган террорчи ва шафқатсиз тармоқнинг Фаластин халқига йиллар аввал ўтказган зулмига, уларнинг мамлакатини ишғол қилгач ўн йилликлардаги энг оғир тазйиқ ва қийноқларга дучор этган шафқатсизликига чек қўйишга чақирдилар. 

Ислом Инқлоби олий раҳбари шунингдек Фаластин мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлардан ташкил топган ва узоқ тарихга эга мустақил бир давлатдир. Жаҳон урушидан сўнг эса сионистик тармоқ капиталистларни Британия ҳукумати  ёрдамида бир неча минг терористни аста -секин бу ерга олиб келишди. Улар унинг шаҳар ва  қишлоқларини босиб олдилар. Ўн минглаб инсонлар қатл этилди ёки қўшни мамлакатларга чиқариб юборилди. Улар уйларни, бозорларни, фермер хўжаликларини қўлларидан тортиб олиб босиб олинган Фаластин заминида сионистик режим деган режимни ўрнатдилар.

Сионистик зўравон режимининг энг катта тарафдори, Британиннг биринчи ёрдамидан кейин АҚШ ҳукумати эканлигига тўхталиб ўтган Инқилоб раҳбари АҚШ ҳам  бу режимни сиёсий ва иқтисодий ёрдам ва қуроллар билан давом эттирди ва ҳато кечириб бўлмайдиган эҳтиётсизлик билан ҳам ядро қуролни ишлаб чиқаришга йўл очиб берди ва унга шу тарзда ёрдам берди деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  ўз мактубида АҚШ ҳукумати ва унинг ҳамкорлари бу режимнинг давлат терроризми ва давомли зулмига қарши ҳатто қовоғини ҳам қимирламади ва аксиламал кўрсатмади. Бугун ҳам АҚШ ҳукуматининг Ғазодаги даҳшатли жинояти ҳақидаги баъзи баёнотлари ҳақиқатдан кўрга иккиёзламачиликдир деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари  мурожаатинининг бошқа қисмида Қаршилик жабҳаси ана шу қоронғу ва умидсиз муҳитнинг  қалбидан кўтарилди ва Эронда Ислом республикаси ҳукуматининг ташкил топиши уни яна кенгайтирди ва  қудратини оширди деб буюрдилар.

Ғарбий Осиёнинг нозик минтақасини яна бир келажак ва тақдир кутмоқда ва жаҳон миқёсида  кўплаб виждонлар уйғониб, ҳақиқат ошко бўлмоқда. Қаршилик фронти  кучлироқ ва мустаҳкамроқ бўлади. Тарих ҳам ўзгармоқда деб аниқлик киритдилар Ислом Инқилоби олий раҳбари.

Ёрлиқ