Ислом мамлакатлари " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши кураш олиб бориши лозим
(last modified Wed, 29 Jan 2020 12:03:46 GMT )
Январ 29, 2020 17:03 Asia/Tashkent
  • Ислом мамлакатлари

Эрон парламенти раиси " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши кураш олиб бориш ҳамда парламент дипломатиясидан фойдаланиш ва референдумни ҳимоя қилиш орқали бўҳронларга ечим топиш зарурлигини таъкидлади.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний,  исломий мамлакатлар парламентлари раисларига йўллаган мактубида  " Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотини эълон этгани сабаб  АҚШ президентидан нафратланиб,  ушбу лойҳага қатъийлик билан кураш олиб бориш ҳамда  Фаластин бўҳронини ҳал этишни зарурий бир амр деб баҳолади.

Али Лорижоний  барча қонунлар, резлюциялар ва Халқаро қонунлар, ҳамда Фаластин масаласини ҳал этиш хусусидаги БМТ устави,  Араб иттифоқи ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти қоидаларини бузаётган "Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти  ишғол этилган Фаластин сарзаминларининг барча яшовчилари иштирокида  референдум ўтказилиши учун сиёсий ва демократик лойиҳани таклиф этиши билан  ҳозирги бўҳронларга ва Фаластин масаласини адолат доирасида ҳал этишни бегуноҳ фаластинликларнинг ҳаққу- ҳуқуқи сифатида билади деб айтди.

Эрон парламенти  раиси ислом мамлакатлари парламентлари раисларини  " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши курашда қатнашишлари ҳамда   рефередум ўтказиш лойиҳасини қўллаб- қувватлаш ва парламент дипломатияси потенсиалидан фойдаланиш орқали  Фаластин бўҳронига ечим топиш йўналишида ўз ҳиссасини қўшишга чақирди.

АҚШ президенти  сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан сешанба кунидаги учрашувидан олдин  " Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотини ўтказилиши ҳақида хабар қилган.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.