Ироқчи: АҚШнинг Эронга қарши максимал даражадаги босимлари боши берк кўчага кириб қолган
Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишларидаги ўринбосари, АҚШ томонидан Эрон атом энергияси ташкилоти раисига қўлланган санкцияга тўхталиб, бундай ҳатти- ҳаракат Эронга қарши максимал даражадаги босим сиёсатларини боши берк кучага кириб қолганидан асабийлашаётганидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.
АҚШ Молия вазирлиги, Эронга қарши АҚШнинг ноқонуний ва душманона сиёсатлари давомида кеча, Эрон ислом жумҳурияти атом ташкилоти раиси Ал Акбар Солеҳийни санкциялар рўйхатига киритди.
Эрон телерадиокомпаниясиниг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи ижтимой тармоғдаги саҳифасида Али Акбар Солеҳий таниқли сиёсий ва Эрон ядровий соҳасининг биринчи галдаги олимларидан ҳисобланади ва бугунги кунда унинг бошқаруви остида Эроннинг ядровий илми энг олий даражасидадир деб изоҳлади.
Ироқчи ўз сўзларида, Эроннинг ядровий мажбуриятларини камайтиришдаги сўнгги ҳатти -ҳаракати Эрон ислом жумҳуриятини осойишта мақсаддаги технологик доирасида катта потенсиалга эга бўлганининг далилидир деб аниқлик киритди.