Генерал Мўсавий: Ислом Инқилоби дунёдаги мазлум халқлар учун энг яхши ибрат- намунадир
(last modified Fri, 31 Jan 2020 15:02:45 GMT )
Январ 31, 2020 20:02 Asia/Tashkent
  • Генерал Мўсавий: Ислом Инқилоби  дунёдаги мазлум халқлар учун энг яхши ибрат-  намунадир

Эрон ислом жумҳурияти армияси бош қўмондони, Исломий Инқилобни муосир тарихдаги мазлумларнинг акс садоси эканлигига тўхталиб, Эрон Ислом Инқилоби халқчиллик ва маънавиятга асосанган тузумни бунёд этиши билан дунёдаги мазлум, ҳақ пайида бўлган ва эрксевар инсонларга намуна ва ибрат ҳисобланади деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон армияси Бош қўмондони Сайид Абдулраҳим Мўсавий  Ислом Инқилоби ғалабасининг 41 -чи йиллиги остонасида  Фажр даҳасини кириб келиши муносабати билан табриклаб тарқатаган мурожаатида,  бугунги кунда,  Эрон Ислом инқилобини мустаҳкам бир тўғон ва муқовиматни яратиб  минтақадаги бегона қудратлар ва террорчи гуруҳларнинг фитна ва низоларини чипакка чиқаришга муваффақ бўлган деб айтди.

Мўсавий ўз сўзларида Ислом Инқилоби  душманлар хусусан  АҚШ бошчилигидаги Халқаро зўравон қудратларнинг душманона сиёсатлари билан бир пайтда,  Ислом Инқилоби янада ривожланиб бормоқда деб таъкидлади.

Эртага 2020 -чи йил 1 феврали ва ҳижрий шамсий йилнинг 12 баҳман куни Эрон ислом инқилоби Фажр муборак даҳасини бошланашидир.

Бундан 41 йил олдин  яъне 1979 1 февраль ва ҳижрий шамсий 1357- чи йилнинг 12 баҳман кунида  Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил ватандан ташқарида бўлганидан кейин халқни қизғин кутиб олиши орасида исломий Эронга қайтиб келгандилар.

 Ул зотни Эронга келганининг 1 кунидан кейин яъне 22 баҳман куни Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонди.