феврал 01, 2020 11:51 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Гулзори шуҳадо мозори ва Ҳазрати имом Хумайний /р.а/ ҳарамларини зиёрат қилдилар

Эронда Фажр даҳаси ва Ислом Инқилобининг шукуҳли ғалабасининг 41 -чи йиллиги остонасида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинг пок ҳарамларига ташриф буюриб, зиёрат қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, шунингдек бугун  олий мартабали шаҳидлар- Оятуллоҳ Биҳиштий, Ражоий, Боҳунар, 7- чи тир ҳодисаси шаҳидлари мозорига ташриф буюриб,  Худованди мутаол даргоҳидан уларнинг даргоҳига дуо қилдилар.

Ислом Инқилоб  муаззам раҳбари, ундан кейин Гулзори шуҳадо мозорига бориб,  Худо йўлидаги бу мужоҳидлар ва исломий Эрон иқтисоди ва обру -иззатининг мудофаачилари арвоҳига саломлар йўлладилар ва Эрон халқининг ифтихорли ҳаракатини давом эттириши учун дуолар айтдилар.

Бугун 12 баҳман яъне 2020 -чи йилнинг 1 феврали Эрон ислом инқилобининнг Фажр муборак даҳаси ҳисобланади.

Бундан 41 йил олдин  яъне 1979 1 февраль ва ҳижрий шамсий 1357- чи йилнинг 12 баҳман кунида  Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил ватандан ташқарида бўлганидан кейин халқни қизғин кутиб олиши орасида исломий Эронга қайтиб келгандилар.

 Ул зотни Эронга келганининг 1 кунидан кейин яъне 22 баҳман куни Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонди.

 Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга келганининг 10 кунидан кейин  яъне ҳижрий -шамсий  1357 йил баҳман ойининг 22 куни- 1979 чи йил 1 февраль куни Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонди. Шу сабабдан, 12 баҳман кунидан  бошлаб яъне  Имом Хумайний /р.а/ни Эронга кирганидан Ислом Инқилоби ғалаба қозонган 22 баҳман кунига қадар Фажр даҳаси деб эълон этилган ва ҳар йили  бу айёмда турли маросимлар ўтказилади.

Ёрлиқ