Генерал Ҳайдарий: Эрон армияси пиёда кучлари дунёда 5 чи ўриндадир
Эрон армияси пиёда кучлари қўмондони Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа потенсиали қудратига тўхталиб, Эрон армияси пиёда кучлари дунё миқёсида 5- чи ўриндадидир деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун генерал Каюмарс Ҳайдарий, Эрон пиёда кучлари ўзига қарши ҳар қандай урушнинг ҳал қилувчи томони бўлганига ишора этиб, Эрон армияси пиёда кучлари артиллериясининг қудрати Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг энг муҳим томонидандир деб таъкидлади.
Генерал Ҳайдарий шунингдек, ислом динини ҳақиқий инсонларни яратувчи ва тарбияланувчи мактаб эканлигини баён этар экан, исломдаги таълимдан мақсад, нодонликдан қутилиб олий орзу армонлар томон йўл олишдир ва ислом мактабида тарбиялаган шахслардан бири Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний эди деб қўшимча қилди.
Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий ҳам маросимлардан бирида Эрон халқини ҳеч қачон зўравон қудратларга таслим бўлмайдганига тўхталиб исломий жумҳурияти душманларига хитобан ҳар бир томон Эрон халқи хавфсизлиги ва армонларига ҳужум қилса, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг қаттиқ жавобига дучор бўлишади деб аниқлик киритди.