Зариф: " Аср муомаласи" га нисбатан пассив аксиламали айрим араб режимлар учун шармандаликдир
Эрон ТИВ раҳбари АҚШда " Аср муомаласи" номли фаластинликларга қарши лойиҳаси тақдимоти маросимида Уммон, БАА ва Баҳрайн режимлари вакилларини қатнашганидан афсусланиш билдириб, бу лойиҳага қарши айрим араб режимларининг пассив позицияси ва аксиламали шармандаликдан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда "Аср муомаласи" номли ўз таъбири билан ярашув лойиҳаси тақдимотини эълон этди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Теҳронда Эрон армияси штаби ва қўмондонлиги университетида сўзлаган нутқида, Трамп истак - хоҳишлари сионистик режим тамаъгирлигининг намунаси эканлигига тўхталиб, айрим араб давлатларнинг пассив аксиламали, уларни ҳатто сионистик режим тамаъгирлиги қаршисида тура олишда кучсиз эканлигини яққол намоён этмоқда деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида, АҚШ ва сионистик режимини Яқин Шарқ минтақасида асосий таҳдид сифатида таништиришга уринаётгани фитнасига тўхталиб, "Аср муомаласи" каби наҳс бир лойиҳа Эронга қарши барча фитна ва иддаоларни асоссиз эканлигини қўрсатиб берди деб аниқлик киритди.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.