Муҳаммаджавод Зариф ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилини қабул қилди
(last modified Mon, 03 Feb 2020 11:59:23 GMT )
феврал 03, 2020 16:59 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф   ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилини қабул қилди

Теҳронда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан учрашди.

Бугун Теҳронга келган ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Josep Borrell Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  билан учрашганида минтақа ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Josep Borrell шунингдек Эрон президенти ва парламенти раиси билан алоҳида учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Теҳрон давлат масъуллари билан учрашувларида Халқаро ядровий келишув ўзгаришлари, Эрон ва Европа алоқалари ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.

 

Ёрлиқ