Эрон халқининг зӯравон қудратларга қарши 41 йиллик кураши
Эрон Ислом жумҳурияти тизими Исломий Инқилоб ғалабасининг қирқ бир йиллиги арафасида.
Эрон халқи Исломий Инқилоб ғалабасидан кейинги 40 йил давомида қайта-қайта Американинг душманлик қилмишларига гувоҳ бӯлди.
Бу хусуматлар 8 йиллик юклатма уруш давомида золим Саддомга ҳомийлик қилиш, Эронга қарши "Мунофиқин" террорчи гуруҳини қӯллаб-қувватлаш, шунингдек давлат тӯнтаришига ҳаракат қилиш каби душманлик сай-ҳаракатларини ӯз ичига олади.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари 13 обон--Жаҳон зӯравон қудратларига қарши кураш куни арафасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан тӯпланган минглаб студент ва ӯқувчилар билан мулоқот чоғи сӯзлаган нутқларида Американинг ҳижрий-шамсий 1332 йили Эронда давлат тӯнтаришини амалга оширишга уринишдан ҳозиргача доимий равишда давом этаётган душманлик ҳаракатларига ишора қилиб, буюрдилар: "Йиртқич бӯри--Америка аввалгидан анча заифлашган, аммо аввалгидан кӯра ваҳшийлашгандир. Унинг акси ӯлароқ Эрон Ислом Жумҳурияти эса ӯзини қудратли равишда мудофаа қилиш ва асосли равишда музокарани рад қилиши билан мамлакатга Американинг қайта кириб келиши ёхуд нуфуз қилишига тӯсиқ қӯйган".
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари айримлар, хусусан Америка тарихни сохталаштириш йӯли билан Американинг Эронга нисбатан душманлиги Теҳрондаги жосуслик уясининг эгаллаб олинишидан кейин бошланди, демоқчи бӯлишади, дея таъкидлаб, илова қилдилар: "Америкаликлар Эрон билан муносабатларнинг ибтидосидаёқ кӯриниши дӯстона тарҳлар билан Эрон хилқига нисбатан ботиний душманлик ҳаракатини илгари суришарди. Уларнинг бу душманлиги 28 мурдод куни амалга оширилган муваффақиятсиз давлат тӯнтариши пайти ошкора бӯлди ва бу сана Американинг Эрон билан ошкора душманлигининг ибтидоси ҳисобланади".
Оятулло Хоманаий ҳазратлари Американинг ӯшандан бери ҳеч ӯзгармаганига ишора қилиб, дедилар: "Ӯша ёвузлик, ӯша бӯридек йиртқичлик, ӯша халқаро диктатурага сай-ҳаракат қилиш, ӯза чексиз зӯравонликни намойиш қилиш ҳисси бугунги Америкада ҳам мавжуд, аммо янада кӯпроқ ваҳшийлик ва қабоҳат билан". Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ӯтган 41 йил давомида Америкаликларнинг таҳдид, давлат тӯнтаришига уриниш, санксиялар, қавмларни гиж-гижлаш, айирмачилик, қӯзғолонга ундаш, иқтисодий қамал, ӯз нуфузини юксалтиришга уриниш каби усулларига ишора қилиб, таъкидладиларким: Улар бу муддат давомида бор кучлари билан чираниб, Исломий инқилоб вужудга келтирган тизимлар, айниқса Исломий Жумҳурият асосларига зарба беришга ҳаракат қилиб келишди".
Баржом келишуви имзоланишидан бир неча ой ӯтгач, Америка ӯзининг банкларидаги Эроннинг пулларидан икки миллиард долларни мусодара қилиб, Эронга қарши санкцияларини янада оғирлаштирди.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари Американинг ёвуз режимини Имом Хумайний ҳазратларининг ӯта тӯғри таъбири билан бир неча маротаба "Катта шайтон" ва ""Шайтони акбар" атаб, бу нуктани таъкидламишларким: Америка режими хатарли ва хабис сионизм жараёнининг хизматкори, мустақил миллатларнинг душмани, минтақа ва жаҳондаги аксари жангларнинг сабабчиси бӯлиб, халқларнинг бор бойлигини зулук каби сӯради.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Американинг Эрон халқи билан душманлиги Исломий Инқилоб ғалаба қозонган илк кунлардан бошланганини таъкидлаб, дедилар: У пайтлари на энергоресруслар, на ядровий, на ракета ва на минтақавий нуфуз масалалари кун тартибида йӯқ эди. Аммо Америка инқилоб ғалабаси билан "қулоқ қоқмайдиган, бӯйсунувчан ва жуда ҳам манфаатли" Эрон деган бир мамлакатни қӯлдан берганини англаб етганди".
Американинг Эрон билан душманлиги сабабини унинг минтақадаги кетма-кет мағлубиятлари, жумладан Сурия, Ливан ва Ироқда амалга ошмай қолган ёвуз режаларидан қидириш лозим.
Американинг сиёсатчилари охир-оқибат Эрон халқининг ғалабасини тан олишга мажбурдирлар.Аслида улар Эрон масаласидаги ҳисоб-китобда хатоликларга йӯл қӯйишган.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари Эроннинг турли минтақаларидан йиғилган минглаб тиббий ҳамширалар билан мулоқоти чоғи Американинг "Ҳашду Шаъби" мавқеъига уюштирган ҳужумига ишора қилиб, минтақада, айниқса Ироқдаги Америкага қарши нафрат тӯлқининг вужудга келишини халқнинг Америка жиноятларига қарши табиий эътирози деб атадилар.
Ул ҳазарат Америка президентининг Ироқдаги ҳодисаларга Эрон сабабчи, деган изҳороти ҳамда унинг Эрон халқига таҳдидларига ишора қилиб, дедилар:
Ҳамма билиб қӯйсин, Исломий жумҳурият уруш тарафдори эмас, аммо Эрон халқининг манфаатлари, бойликлари, ҳурмат-эҳтироми, азамат ва ривожланишига таҳдид қиладиган кимсага қатъий зарба етказади.