Зариф: Эрон мамлакати Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя этади
(last modified Wed, 05 Feb 2020 07:06:37 GMT )
феврал 05, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон мамлакати Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя этади

Эрон ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф кеча Фаластин мухторияти ташкилоти раиси билан телефон орқали суҳбаларида Теҳрон давлатни Қуддус пойтахтлиги билан Фаластин давлатини ташкил қилиш ва ўз тақдирини белгиллашдаги фаластинликлар ҳуқуқини ҳардоим ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

Алолам телеканалининг хабар қилишича, Муҳаммаджавод Зариф  телефон орқали ушбу суҳбатида " Аср муомаласи" лойиҳасини қоралаб,  Эрон давлати  келажакда ҳам ўз сиёсатлари доирасида  Фаластин халқига қарши бундай ёвуз лойиҳаларини ижро этилишига монеълик қилади, деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Теҳрон давлатини   фаластинликлар ўртасида миллий ярашувни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни қўллаб- қувватлашишини маълум этди.

Фаластин мухторияти ташкилоти раиси телефон орқали суҳбатида,  Эрон ТИВ раҳбарига  " Аср муомаласи" қаршисидаги  фаластинликларнинг позицияси ҳамда  ушбу лойиҳани ижро этилишини олдини олиш мақсадидаги Халқаро ҳамжамиятнинг  ҳаракатларини натижа бериши учун келаси сиёсий масалалар борасида хабар берди. 

Эрон ислом жумҳурияти масъуллари ҳозиргача, бир неча маротаба,  Эрон ҳардои Фаластин халқи айниқса Ғазо бўлгасидаги қаҳрамон муқовимат кучлари ёнида қолишини эълон этганлар.

Олдинроқ АҚШ президенти  Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимот маросимини ўтказди.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , Иордания дарёси ғарбий қирғоқнинг 30 фойиз ҳудудларини сионстларга берилиши, шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинларни ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.