Эроннинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузи кун сайин юксалмоқда
(last modified Wed, 05 Feb 2020 11:32:15 GMT )
феврал 05, 2020 16:32 Asia/Tashkent
  •  Эроннинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузи кун сайин юксалмоқда

Эрон Ислом Жумҳурияти тизими ӯзининг 5-даҳасига кириб бориш арафасида Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари "Инқилобнинг иккинчи қадами" нутқларида ривожлана бориб, янада юксак муваффақиятларни қӯлга киритиш йӯлларини шарҳлаб бердилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари бу тарихий изҳоротда мамлакат ичкарисидаги иқтисодий имкониятларни тилга олдилар:

"Эрон аҳолиси дунё аҳолисининг бир фоизини ташкил этади, аммо унинг қазилма бойликлари дунё табиий бойликларининг 7 фоизи миқдоридадир.

Улкан табиий бойликлар, шарқ ва ғарб, шимол ва жануб ўртасидаги  муносиб географик жойлашиш, 600 миллион аҳолига эга бўлган 15 қўшни давлатни ўз ичига олган кенг қамровли  минтақавий бозор,

узундан-узоқ денгиз соҳиллари,  турли қишлоқ хӯжалик маҳсулотларини етиштиришга мос бўлган серҳосил ерлар,

хилма-хил йўналишдаги улкан иқтисод--  булар мамлакатимиз имкониятларининг бир қисмидир,  холос.

Ҳали жуда кўп имкониятлардан фойдаланганимиз йўқ". 

Шунингдек, минтақанинг улкан бозоридан самарали фойдаланиш ҳам мамлакат сиёсатининг ташқи имкониятлардан фойдаланишга қаратилган соҳаларидан биридир. 

Нефтга боғлиқлик касалидан қутулиш ҳам мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда бош омиллардан бири ҳисобланади. Нефтга боғлиқлик ӯтган аср давомида миллий манфаатлар соҳасига зарар етказди. Нефтни хом маҳсулот сифатида сотишни тугатиш лозимлиги ҳам кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланмоқда. 

Ӯтган бир неча ӯнйилликлар мобайнида Эроннинг иқтисодий асосларидан бири ҳисобланган нефтни қайта ишлаш саноати  ва экспорт қилишга Америка томонидан санкция жориий қилинди.

Image Caption

Америка президенти Доналд Трамп 2018 йилнинг май ойида мамлакатининг Баржом ядровий келишувидан  чиққани ва Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. 2019 йилнинг 4 ноябр кунидан бошлаб Эроннинг нефт савдосига ҳам санкция жорий қилинди.Аммо Трампнинг бу қароридан ӯн ой ӯтган бӯлсада нефт савдоси бӯйича Эронга бирор-бир зарар етказолмади. 

Эрон Нефт вазири Бежан Зангане 2019 йилнинг сентябр ойида бӯлиб ӯтган йиғилишда Американинг  Эрон нефт савдосини нолга етказиш тӯғрисидаги ҳаракатлари қатъий мағлубиятга учраганини эълон қилди.

Иқтисодий масалалар бӯйича таҳлилчилар Эронда вужудга келган имкониятлардан келиб чиқиб, яқин йилларда Эрон ва минтақа мамлакатлари, жумладан Россия, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Уммон, Қатар ҳамда Марказий Осий ва Кавказ ҳавзаси мамлакатлари ӯртасида мустаҳкам ва самимий алоқалар вужудга келиши мумкинлигини айтишяпти.

Оятулло Хоманаий ҳазратлари бундан бир йил аввал Теҳронда Россия президенти Владимир Путин ва унинг ҳамроҳлари билан мулоқотлари чоғи Америка томонидан Эрон, Россия ва Туркияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бу уч мамлакат ӯртасидаги ҳамкорликлар ривожидаги улкан имконият эканлигини таъкидлаб, дедилар: " Эрон Ислом Жумҳурияти ва Россия сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликларини ривожлантириш жараёнида Теҳрон мулоқотида қӯлга киритилган келишувларни жиддийлик билан амалга оширишлари лозим. 

Ул ҳазрат шунингдек, иқтисодий муомалада доллардан фойдаланмаслик ғоясини ҳам илгари сурдилар.

Путин ҳам бу мулоқотда деди: Америкаликлар товар айирбошлашни чеклаш билан бир улкан хатога йӯл қӯйишади. Улар вақтинчалик сиёсий муваффақиятни қӯлга киритиш умидида жаҳон бӯйлаб долларга ишончсизлик руҳиясини вужудга келтириб, ӯзлари билмаган ҳолда уни заифлаштирадилар. 

Image Caption

2019 йилнинг 17 май куни Қозоғистонда имзоланган ЕвроОсиё ИИ ҳамда Эрон ӯртасидаги эркин савдо  минтақаси ҳақидаги келишув ҳам бу соҳадаги муҳим қадамлардан бири эди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг ЕвроОсиё ИИга қӯшилиши билан Эрон тижоратчиларига  Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Белорус республикаларини бирлаштирган ЕвроОсиё ИИ билан иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш имконияти туғилади.

Шу мавзуда қайд қилиш жоизким,  Россия ва Эрон ӯртасида тижорат Иттифоқи ташкил қилиш таклифини бугунги кунда Россия ва Эрон савдо-саноат палаталари ӯрганиб чиқишмоқда.

Ушбу йӯналишда Эрон ва ЕвроОсиё ӯртасида, айниқса улуғ Рус мамлакати билан стратегик ҳамкорликлар шаклланган. Бу соҳадаги ҳамкорликларнинг асосий мавзуси Американинг иқтисодий муносабатлардаги санкцияларига қаршилик кӯрсатиш бобидаги ҳамкорликлардир. 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ