Руҳоний: АҚШ ўтган 41 йил ичида Эронга қайтишни орзу қилган
(last modified Tue, 11 Feb 2020 10:05:49 GMT )
феврал 11, 2020 15:05 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ ўтган 41 йил ичида Эронга қайтишни орзу қилган

Эрон президенти АҚШ давлатини ўтган 41 йил ичида Эронга қайтиш тушини кўриб орзу қилганига тўхталиб, Эронда Ислом Инқилоби билан бир вақтда АҚШни Эрондан чиқариш Вашингтон масъулларини учун қабул қилиб бўлмайдиган масала эди деб таъкидлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  22 баҳман -Эронда Ислом Инқилоби ғалабасининг  41 чи йиллиги маросимида сўзлаган нутқида,  Исломий Инқилоб нафақат мамлакат ичкарисида балки  бутун минтақа ва дунёдаги мусулмонлар ва  эрксеварларга ҳам таъсирини ўтказди деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Эрон ислом жумҳуриятининг қудрати ва уни минтақадаги таъсирига ишора этар экан, АҚШ ва сионистик режим  Эрон ҳарбий потенсиали ва қудратидан огоҳ бўлиши билан, ҳардоим Эрон халқи ва Исломий Инқилобнинг асосий душманлари ҳисобланишади деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний Эрон халқи Исломий Инқилобида  зўравон қудратларга қарам бўлиш ўрнида мустақилликни танлашганини эслатиб,  АҚШнинг ёвуз ва бузғунчи сиёсатлари нафақат ислом дунёси, минтақа ва жаҳонга зарарини етказган балки бундай ҳатти -ҳаракати худди АҚШ халқига ҳам катта зиён келтирган деб қайд этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни  уруш майдони сардори ва музокаралардаги етакчи дипломат бўлганини баён этар экан, шаҳид Сулаймоний  минтақа халқининг ёрдами билан Сурия, Ироқ ва Ливанга тинчликни қайтарди деб аниқлик киритди.

Эрон президенти ўтган 41 йил ичида АҚШ давлатини Эрон халқининг ўрни ва азаматини кўрмаганга олганини таъкидлаб, Эрон давлати халқи, қуролли кучлари ва учлик органлари ҳам Исломий жумҳурият байроғи остида ҳамда Инқилоб раҳбарининг йўл кўрсатишлари билан бир тан бир жон бўлиб АҚШнинг ноқонуний санкциялари қаршисида тура олишади деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз бугунги сана- 2020- чи йилнинг 11 феврали ҳижрий шамсий 1398 чи йилнинг 22 баҳман куни, Эронда Имом Хумайний /р.а/ раҳбарлигида ғалаба қозонган Ислом Инқилобининг  41 чи йиллигига тўғри келганди.

 

Ёрлиқ