Генерал Сулаймонийнинг асосий вазифаси сионистларга қарши кураш учун муқовимат жабҳасини кучайтириш эди
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси наттоғи муқовимат фронтининг чора -тадбирлари натижасида минтақадаги АҚШнинг барча фитналарини чипакка чиқарилганига ишора қилар экан, Ислом Иниқлоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийниг асосий вазифаси сионистларга қарши кураш учун муовимат жабҳасини янада кучайтириш эди деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Исломий Инқилоби соқчилар корпуси наттоғи Рамазон Шариф Урумияда генерал шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодатининг 40 -чи кунини улуғлаш маросимида АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани АҚШни Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақасидаги иштирокини якунланишининг бошланишидир деб изоҳлади.
Рамазон Шариф муқовимат кучлари раҳбарларини шаҳид қилиш ва террор қилиш душманлар манфаатларини мағлуб бўлиш жараёнини олдини олмайдиганини таъкидлаб, АҚШ минтақада таъсирини кучайтириш ҳамда синистик режим хавфсизлигини таъминлаш пайидадир, аммо унинг барча фитналари генерал Қосим Сулаймоний ва муқовимат фронти томонидан чипакка чиқарилади деб аниқлик киритди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси наттоғи шунингдек, Қосим Сулаймоний шаҳодатидан кейин Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпусини АҚШдан қасос олгани АҚШ обру- эътиборга зарба бўлди ва бу режимини минтақадан чиқиб кетишини яқинлаштирди деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ироққа меҳмон сифатида келган эронлик афсонавий генерал Қосим Сулаймонийни АҚШ томонидан номардларча террор этгилганидан кейин Эрон армияси қасос олиш мақсадида Ироқдаги бу Американинг Айнуласад ҳарбий базасига ракета зарбалар берди.