Американинг ноинсоний санкциялари Эрон соғлиқни сақлаш хавфсизлигига таҳдиддир
(last modified Fri, 28 Feb 2020 11:22:11 GMT )
феврал 28, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Американинг ноинсоний санкциялари Эрон соғлиқни сақлаш хавфсизлигига таҳдиддир

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ва ҳуқуқий ишлари бўйича ўринбосари Американинг Эронга қарши ноинсоний ва золимона санкцияларини эЭрон халқининг саломатлиги хавфчизлигига таҳдид деб билди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ва ҳуқуқий ишлари бўйича ўринбосари Мўҳсин Баҳорванд пайшанба куни Женевада Қизил Хоч халқаро қўмитаси раҳбари Петер Мауер билан учрашганида, дору дармонларни таъминлашда Эронга қарши Американинг жорий этган санкцияларининг ноинсоний жихатларини шарҳ-изоҳ берди. 

Баҳорванд шунигдек, коронавируснинг тарқалиши билан қарши курашиш ва уни назорат қилиш учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг давлати томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ва сайъ-ҳаракатларнинг тафсилотларини тақдим этди.

Қизил Хоч халқаро қўмитаси раҳбари Петер Мауер ҳам Қизил Хоч халқаро қўмитаси ва Эрон ўртасидаги яқин ҳамкорликларга ишора этиб, Эронга инсонсеварлик кўмакларни етказиш учун бор куч-қудратини сарфлайди,-деб айтди.

 

Ёрлиқ