Эрон давлати Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликлардан афсусланиш билдирди
Эрон ТИВ наттоғи Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликларни давом этаётганидан афсусланиш билдириб, Эрон нуқтаи назаридан Ҳиндистон давлати динлар ўртасида муроса шароитини яратган мамлакатдир аммо бундай ҳодисалар эса кўп хавотирларни вужудга келтирмоқда деб айтди.
Ҳиндистонда фуқаролик қонунини қабул этилганидан кейин, бу мамлакатдаги мусулмонларга қарши зўравонликлар авж олди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий видеоконференция шаклида ўтказилган матбуот конференция жараёнида, Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликларни зудлик билан тўхтатилишига умид билдириб, Деҳли давлат масъулларини саъй -ҳаракатлари ва чоралар кўриш қудратига ишонамиз деб қўшимча қилди.
Мўсавий ўз сўзларида, Эрон хавотир билан расмий каналлар орқали Ҳиндистонда диний ихтилофлар ва урушлар хусусидаги хабарларни кузатиб бормоқда деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида Туркия ва Сурия ихтилофларига Эронни воситачилик қилишга тайёр эканлигига тўхталиб, Теҳрон давлати нуқтаи назаридан Суриядаги ихтилофларни ҳал этиш учун энг муҳм механизм Остона механизмидир ва минтақада тинчлик қайтишига қадар кузатб боришга давм беради деб эълон этди.
Мўсавий шунингдек Толибон ва АҚШ ўртасидаги келишувни баён этар экан, Эрон давлати Афғонистондаги барча тинчлик йўналишлари турли гуруҳлар ҳамда Кобул давлатининг бошқаруви доирасида ижро этилиши лозимлигини таъкидламоқда деб аниқлик киритди.