Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари: Ҳиндистон экстремист ҳиндларнинг олдини олиши лозим
(last modified Fri, 06 Mar 2020 12:32:35 GMT )
март 06, 2020 17:32 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари: Ҳиндистон экстремист ҳиндларнинг олдини олиши лозим

Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари Ҳиндистонда мазлум мусулмонларнинг ӯлдирилишини маҳкум этдилар.

Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари асарларини нашр қилиш идораси тарқатган хабарга кӯра Оятулло Хоманаий ҳазратлари пайшанба куни қилган баёнотларида дунё мусулмонларининг қалби Ҳиндистонда мусулмонларнинг ӯлдирилишидан қаттиқ қайғуга  ботганига ишора қилиб, таъкидладилар: Ҳиндистон экстремист ҳиндилар ва уларни гиж-гижловчи партияларнинг олдини олиши лозим. Бу мамлакат мусулмонлар ӯлдирилишининг олдини олиши билан мусулмон дунёсидан яккаланиб қолишининг олдини олиши мумкин.

1919 йилнинг 11 декабр куни фуқаролик тӯғрисидаги Ҳиндистон қонунига киритилган ӯзгартиришлар  тасдиқланди. Янги таҳрирдаги қонун асосида Афғонистон, Покистон ва Бангладеш мамлакатларидан 1915 йилгача Ҳиндистонга қочиб ӯтган қочқинларга Ҳиндистон фуқаролиги берилиши мумкин. Аммо бу қонун мусулмонларга тааллуқли эмас.

Экстремист ҳиндилар мусулмонларга ҳужум қилиб, Деҳли шаҳрининг шимолий-шарқий қисмидаги масжидларни бузиб, мусулмонлар маҳалаларини бензинли портловчи мосламалар билан портлатишди. 

Ҳиндистон ҳукуматининг расмий маълумотларига кӯра бир ҳафталик кескинликлар давомида 46 нафар ӯлдирилиб, 300 дан ортик нафар мажруҳ этилди.

 

 

 

Ёрлиқ