март 06, 2020 18:03 Asia/Tashkent
  • Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Эрон медицинасининг муваффақиятларини олқишлади

Мамлакатларнинг чегараларини назар-писанд қилмай тарқалаётган коронавирус аҳли башарнинг бутунжаҳон муаммосига айланди.

Бир неча кундан бери Теҳронда бӯлган  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳайъати  кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари билан мулоқот қилди. Бу нуфузли ҳайъат Қум шаҳрига ҳам бориш ниятида.

Ташқи ишлар вазирлигидаги мулоқотдан сӯнг Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакили Ричард Бренан шундай деди: Эроннинг коронавирусга қарши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча имкониятларни жалб қилган ҳолда олиб борган 16 кунлик кураши  бу мамлакатнинг тутган йӯли тӯғри ва мантиқий эканлигини кӯрсатди.

Бундан олдинроқ Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили  Эрон мамлакати Ғарбий Осиё минтақасида энг яхши тиббий ва соғлиқни сақлаш соҳаси ва системаларига эгадир, деб айтган эди.

 

 

Ёрлиқ