Зариф: коронавирусга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорликлар зарур
(last modified Fri, 06 Mar 2020 13:48:03 GMT )
март 06, 2020 18:48 Asia/Tashkent
  • Зариф: коронавирусга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорликлар зарур

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири коронавирусга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра Муҳаммаджавод Зариф твиттер саҳифасида коронавирусга қарши курашда Эроннинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти билан яқин ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаб, бу вирусга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.

Зариф ӯзининг бу твитида коронавирусга қарши курашда Эроннинг қилаётган ишлари ва қӯлга киритган муваффақиятларини таъкидлаб, ёзди: "Ҳаммамиз биргаликда бу вирусни енгамиз, ёхуд ҳаммамиз биргаликда енгиламиз".

Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 86 мамлакатида ҳам қайд этилган.

Сўнгги хабарларга кӯра   дунёда бу вирусга чалинганлар сони 96 минг нафардан ошган. Улардан 54 минг нафари тузалиб,  3300 нафари эса вафот этган.