Мўсавий: МАГАТЕ саволлари ҳам ҳуқуқий ва технологик масалалар доирасида бўлиши лозим
(last modified Wed, 11 Mar 2020 09:34:49 GMT )
март 11, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: МАГАТЕ саволлари ҳам ҳуқуқий ва технологик масалалар доирасида бўлиши лозим

Эрон ТИВ наттоғи, Халқаро Атом энергияси агентигининг саволлари технологик ва ҳуқуқий мавзулар доирасида бўлиши лозимлигини таъкидлаб, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорликлар чорчубасида аниқдир деб изоҳлади.

Халқаро Атом энергияси агентлиги янги ҳисоботида,  Эрон учта маконни назорат этиш учун шароит яратмаган ва эълон этилмаган ядровий моддалар атрофидаги агентликнинг саволлари хусусида лозим даражада ҳамкорлик қилмаган деб иддао қилди.

Бугун  Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  видеоконференция орқали тарқалган матбуот конференциясида  МАГАТЕ  ўз обру- эътиборини сақлашини таъкидлаб,  Эрон давлати Халқаро Атом энергияси билан энг яхши технологик ва энг кўп ҳамкорликларни йўлга қўйган ва  МАГАТЕ томонидан илгари сурилган ҳар қандай асоссиз  саволлар ва иддаоларга Эрон жавоб беришга вазифадор эмас деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек,  Афғонистон ўзгаришлари ва бу мамлакатда бирдан икки шасхни ўзини президент эълон қилиб инагурация маросимларини ўтказганига тўхталиб,  Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлини сайлашниг ягона варианти  барча гуруҳлар, шахсиятлар ва масъулларнинг бирлиги ва ҳамкорлик билан кенг- қамровли давлатни ташкил этишдир ва Эрон давлати ҳам Афғонистонда ривожланиш ва тинчлик учун бор куч -қудратини ишга солиш ва ёрдам беришга тайёрдир деб аниқлик киритди.

Мўсавий  АҚШда коронавирусни тарқалиши ортидан бу мамлакат қамоқхоналарида юзага келган оғир вазиятга ишора этиб,  АҚШ давлати бу мамлакат қамоқхоналаридаги эронлик маҳбуслар соғлиги ва хавфизлигини таъминлашиши керак деб таъкидлади.

Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида  АҚШнинг золимона ва ноқонуний санкцияларини Эрон халқининг саломатлиги ва умумий тинчлиги- фаровонликига таъсир ўтказганига тўхталиб,  АҚШ давлати дори ва тиббий тажҳизотлар тижорати йўлини тўсиб қўйган аммо дори ва озиқ- овқатга санкция қўлламаганини иддао қилмоқда деб баён этди.