Тахтравончи: АҚШ санкциялари Эрон халқини коронавирусга қарши кураши йўлида тўсиқлар яратмоқда
Кеча БМТдаги Эон ислом жумҳуриятининг доимий вакили Твиттер саҳифасида, Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама санкциялари Теҳрон давлатини коронавирусга қарши кураши йўлида тўсиқлар яратаётганини таъкидлаб, Халқаро бўҳронлар ҳам Халқаро миқёсидаги ҳақиқий саъй -ҳаракатларга эҳтиёж сезади деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Мажид Тахтравончи Твиттер саҳифасида, Эрон халқи ва давлати коронавирусга қарши кенг -қамровли даражада кураш олиб бормоқда, аммо АҚШнинг бирёқлама санкциялари жиддий монеалар туғдирмоқда деб айтди.
Тахтравончи АҚШнинг инсонпарварлик саъй- ҳаракатларини сиёсийлаштиришдан воз кечиши ва санкцияларни бекор қилишга чаиқрди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам бошқа нусхаси Халқаро ташкилотлар ва дунё мамлакатлари ТИВ раҳбарларига ҳам йўлланган БМТ Бош котибига ёзган мактубида коронавирусга қарши кураш учун АҚШнинг Эронга қарши жоий қилган бирёқлама санкцияларини бекор этиш зарурлигини эълон этди.
Зариф ушбу мактубида коронавирусга қарши кураш заминасда Эроннинг илмий потенсиали ва соғлиқни сақлаш тизимининг изчиллиги ва мустаҳкамлиги билан бир пайтда, АҚШнинг бирёқлама санкциялари ҳамда Вашингтон давлат масъулларини Эрондаги коронавирусга қарши кураш заминасида дори, тиббий тажҳизотлар ва инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш йўлига яратган тўсиқлари муаммоларни янада кучайиши ва мураккаблашишига сабаб бўлишини қўшимча қилганди.