март 17, 2020 12:30 Asia/Tashkent
  • Зариф: Европа Иттифоқи  АҚШнинг ноқонуний санкцияларини расман тан олмаслиги лозим

Эрон ТИВ раҳбари Хорватия ва Англия Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали суҳбатида, Эрон ва жаҳонда коронавирус тарқалишига тегишли масалаларни муҳокама қилишди.

Эрон ТИВ-и умумий маълумотлар ва наттоғлиқ ишларидаги бош идораси тарқатган хабарида кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳамамад Жавод Зариф ва Хорвартия ТИВ раҳбари Gordan Grlić-Radman телефон орқали суҳбаларда  коронавирусни таг- тубидан йўқ қилиш учун Халқаро миқёсидаги бирҳамжиҳатлик ва ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидланганини келтирди.

Зариф шунингдек  Ховартия ТИВ раҳбарини Эрон халқи билан ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини эълон қилгани учун Хорватия ТИВ раҳбарига миннатдорчилик билдириб,  Эронга қарши АҚШнинг ноқонуний санкцияларини расман тан олмаслик Европа Иттифоқининг нафақат Халқаро ядровий келишувдаги ваизфасидир, балки  бегуноҳ инсонларнинг ўлимини олдини олиш учун  масъулияти эканлигини эълон этди.

Европа Иттифоқи кенгашининг ушбу босқичдаги раислигини зиммага олган Ховартия ТИВ раҳбари ҳам коронавирусга қарши кураш жараёнида Эрон халқига ҳамжиҳатлигини эълон этиб,  Эронда бу вирус натижасида вафот этган  иинсонлар аҳли оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Бундан ташқри Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Британия ТИВ раҳбари Доминик Роб билан телефон орқали суҳбатида,  Эрон ва жаҳондаги коронавирус хусусидаги сўнгги ўзгаришлар, АҚШнинг ноқонуний санкциялари, ядровий келишув, иккитомонлама мавзулар ҳамда минтақа ўзгаришлари масалалари юзасидан фикр алмашди.

Зариф телефон орқали суҳбатида  коронавирусга қарши курашда Европанинг 3 мамлакати ва Европа Иттифоқининг  Эронга жўнатган инсонпарварлик ёрдамлари учун миннатдорчилик билдириб,  АҚШнинг бирёқлама ва ноқонуний санкцияларини ушбу эпидемияга қарши кураш йўлидаги жиддий тўсиқ эканлигиги тўхталиб, Британияни АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний ва золимона санкцияларига пайравлик қилмасликка чиқарди.

 

Ёрлиқ