Зариф Халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг ноқонуний санкцияларига пайравлик қилмасликка чақирди
(last modified Wed, 18 Mar 2020 07:52:24 GMT )
март 18, 2020 12:52 Asia/Tashkent
  • Зариф  Халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг ноқонуний санкцияларига пайравлик қилмасликка чақирди

Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларини қаттиқ танқид қилиб, Халқаро ҳамжамиятни бу санкцияларга эътиборсизлик кўрсатиш ва пайравлик қилмасликка чақирди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари  Твиттер саҳифасида  АҚШ санкциялари туфайли Эроннинг иқтисодий манбаларини камайиши ва коронавирусга қарши кураш қудратини пасайишига сабаб бўлганига ишора этиб, АҚШ давлати ҳаққатан ҳам бегуноҳ инсонларни вафот этишига сабабчидир дея таъкидлади.

Зариф ўз сўзларида  АҚШ санкцияларига пайравлик қиладиган ҳамда бошқа Халқаро ҳамжамият ва ташкилотларга хитобан,  АҚШнинг ноқонуний ҳатии -ҳаракатларига шоҳид бўлиб, сукут сақлаш ахлоқдан йироқдир ва шундай бир позиция  келажакда ҳеч бир томонни  АҚШ давлатининг хашм ва ғазабидан омонда қолишига олиб келмаган деб қўшимча қилди.

Оқ уй 2018 чи йилнинг 6 май куни биртомонлама равишда  Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши билан  Эроннинг юридик ва жисмоинй шахслар, суғурта компаниялари, нефтохимия, нефт, сармоя киритиш ва иқтисодий йўнналишлари ва ташкилотларига қарши санкция қўллади.

Бундан олдин, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам  бошқа нусхаси Халқаро ташкилотлар  ва дунё мамлакатлари ТИВ раҳбарларига ҳам йўлланган БМТ Бош котибига ёзган мактубида коронавирусга қарши кураш учун АҚШнинг Эронга қарши жоий қилган бирёқлама санкцияларини бекор этиш зарурлигини эълон этди.

Ёрлиқ